2029 йилда лавозимимни тарк этаман – Тўқаев
2022 йилда сайланган Қозоғистон раҳбарининг ваколат муддати 7 йил ва у сайловолди дастури ва ислоҳотларни амалга ошириш учун бу муддат етарли деб ҳисоблайди.

Фото: Al Jazeera
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2029 йилда президентлик лавозимини тарк этишини айтди.
«2029 йилда лавозимимдан кетишимни аллақачон эълон қилганман. Чунки бу халқимнинг талаби ва ўзимнинг қарорим», деди у Al-Jazeera телеканалига берган интервьюсида.
Тўқаев ҳар қандай президент давлат бошқарувчиси эканига қатъий ишонишини таъкидлади.
«У Худонинг элчиси эмас. У ўз халқи томонидан сайланган давлат бошқарувчиси. Бизда бор-йўғи етти йилга», деди президент.
Давлат раҳбари, шунингдек, ислоҳотлар жараёни жуда узоқ ва барқарор эканини, Қозоғистон ислоҳотлар мамлакати эканини айтди.
«Ислоҳотларимизни давом эттирамиз, узлуксиз олиб борамиз. Ва бунга ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Менинг эътиқодим шуки, биз Қозоғистон манфаати учун муҳим ислоҳотларни амалга оширишимиз керак», деди у.
2019 йил июнь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловда Қосим-Жўмарт Тўқаев 70 фоиздан кўпроқ овоз олди. «Январь воқеалари»дан сўнг Тўқаев 2022 йил 20 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловини эълон қилди ва унда 81,31 фоиз овоз олди. Унинг ваколат муддати 2029 йилда якунланади.
Аввалроқ, Тўқаев сайловолди дастури ва ислоҳотларни амалга ошириш учун етти йиллик президентлик муддати етарли эканини айтган эди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

17:11 / 22.06.2025
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

23:43 / 21.06.2025
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди

23:25 / 19.06.2025
Қозоғистонда электр таъминоти узилгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

23:24 / 17.06.2025