Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Мирзиёевни Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади
Жаҳон чемпионатида сизга мухлислик қиламиз, деди Қозоғистон президенти.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни мамлакат терма жамоасининг футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади.
Тўқаев 17 июн куни Остонада ўтказилган «Марказий Осиё - Хитой» саммитида сўз беришдан олдин ҳамкасбига мурожаат қилди.
«Спортдаги ушбу тарихий муваффақият, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиққани билан чин қалбимдан табриклайман. Бу ўзбек футболи учун улкан муваффақият. Биз ўзбек дўстларимиз учун чин дилдан хурсандмиз ва албатта сизларга мухлислик қиламиз», деди Қозоғистон раҳбари.
Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё саралаш турнири «А» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
«Марказий Осиё - Хитой» саммитида иштирок этган Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон миллий жамоалари саралаш турнирида муваффақият қозонмади.
Қозоғистон миллий жамоаси Европа саралаш турнирида «J» гуруҳида иштирок этмоқда ва Шимолий Македония, Уэлс, Белгия, Лихтенштейн терма жамоалари билан ягона йўлланма учун кураш олиб бормоқда. Европада саралаш ўйинлари ноябр ойида якунланади. Қозоғистон ҳозирча гуруҳда 4-ўринни эгаллаб турибди.
Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Канада, Мексика ва АҚШ шаҳарларида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 21:18
-
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради
Жаҳон | 20:51
-
Туркий бирлик дарвозаси – Зангезур коридори атрофида нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 20:28
-
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди
Ўзбекистон | 20:19
Мавзуга оид

09:48
Шарқий Қозоғистондан Ўзбекистон шаҳарларига сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши мумкин

21:55 / 18.07.2025
Қозоғистонлик собиқ дипломат хотинини қийноққа солгани учун 6 йилга қамалди

22:15 / 16.07.2025
Қозоғистонда келин ўғирлаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинди

18:56 / 15.07.2025