Владивостокнинг 12 йилга қамалган собиқ мэри Украинадаги урушга жўнаб кетди
Пора учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган Олег Гуменюк колонияда Россия мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб, Украинага жанг қилиш учун жўнаб кетган, деди унинг адвокати.

Олег Гуменюк Фото: Эмин Джафаров / Коммерсантъ
Порахўрликда айбланиб, 12 йилга қамалган Владивостокнинг собиқ мэри Олег Гуменюк колонияда Россия мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб, Украинадаги урушга жўнаб кетган. Бу ҳақда 14 январ, якшанба куни собиқ мэрнинг адвокати Александр Китаевга асосланиб, «Коммерсант» газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Гуменюк 22 декабр куни ҳарбий қисмга етиб бориши керак бўлган буйруқ олган. Адвокатнинг айтишича, у собиқ амалдор ҳозир қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга эмас, аммо Китаевга кўра, Гуменюк «полигонлардан бирида тайёргарликдан ўтиши керак». Шу билан бирга, Приморе ОАВда Гуменюкнинг ҳарбий формада бошқа ҳарбий хизматчилар билан бирга қўлида қурол ушлаб тургани акс этган фотосурат пайдо бўлди.
Ноябрда Гуменюк авиарейсдан туширилиб, колонияга қайтарилди
Ўтган йилнинг охирида Россия ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Олег Гуменюк мудофаа вазирлиги билан Украинадаги урушда қатнашиш учун шартнома имзолагани, бироқ у авиарейсдан туширилиб, колонияга қайтгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
Гуменюк 2019 йилнинг апрелидан 2021 йилнинг майигача Владивосток мэри лавозимида ишлаган. 2023 йил январида у 38 миллион рубл миқдоридаги порахўрликда айбдор деб топилиб, 16 ярим йилга қаттиқ тартибли колонияга ва 150 миллион рубл миқдорида жаримага ҳукм қилинди. Апелляциядан кейин муддат 12 йилга қисқартирилди. Гуменюк ўз айбини тан олмади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55 / 23.06.2025
Мавзуга оид

18:55 / 30.05.2025
Владивостокда портлашни Украина разведкаси амалга оширган бўлиши мумкин

12:25 / 07.04.2025
Россияда америкалик Блэкка чиқарилган ҳукм юмшатилди

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

14:40 / 21.10.2024