Владивостокда портлашни Украина разведкаси амалга оширган бўлиши мумкин
Бироқ, Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати буни рад қилмоқда.

Фото: rbc.ua
30 май куни Россиянинг Владивосток шаҳридаги Десантная кўрфазида портлаш содир бўлди.
Бу Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг (ГРУ) «муваффақиятли операцияси натижасидир», деб ёзди «РБК-Украина» ўз манбаларига таяниб.
Украина оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Россиянинг 155-алоҳида денгиз пиёда қўриқчилари бригадаси 47-алоҳида ҳаво ҳужуми батальони жойлашган ҳудудда иккита портлаш содир бўлган: бири назорат пункти яқинида, иккинчиси шахсий таркиб ва қўмондонлик жойлашган ҳудудда. Оқибатда қурбонлар бўлгани, ҳарбий техника ва махсус техникага зарар етгани даъво қилинмоқда. Манбалар бунга ҳеч қандай далил келтирмаган.
Нашрнинг қайд этишича, 155-денгиз пиёдалари бригадаси Россия-Украина урушида, жумладан Мариупол, Донецк вилоятидаги Угледар ва Курск вилоятидаги жангларда қатнашган.
Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати Владивостокдаги портлашлар «автомобиллардан бирида пропан-бутан аралашмаси баллони ёниши» туфайли содир бўлганини маълум қилди. Вилоят терроризмга қарши кураш комиссияси ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқлиги ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, портлашлардан олдин, ОАВ ёзганидек, кўрфазга олиб борадиган йўл тўсиб қўйилган ва ҳудудда вертолёт кўринган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

23:31 / 27.06.2025
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда

21:44 / 27.06.2025
НАТО шарққа кенгаймайди деб Россияни чув туширишди – Путин

20:10 / 27.06.2025
Британия украиналик қочоқларга бошпана беришни рад этмоқда

16:48 / 27.06.2025