Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупция учун судланган Владивосток собиқ мэри урушга боради
Владивостокнинг ҳисоб бўйича иккинчи собиқ мэри порахўрликда айбланганди, у Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ва Украинада жанг қилмоқчи. 2023 йил охирида Олег Гуменюк колониядан урушга жўнаб кетганди, энди эса Игор Пушкарев ҳам унинг ортидан йўл олади.

Игор Пушкарев Фото: Григорий Сысоев / РИА Новости
2019 йилда коррупцияда айбланиб 15 йилга қамалган Владивостокнинг собиқ мэри Игор Пушкарев Россия Мудофаа вазирлиги билан Украинадаги урушда қатнашиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда 20 октябр, якшанба куни PrimaMedia ва «Коммерсант» нашрлари хабар берди.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотни Пушкаревнинг адвокати Руслан Омелченко «Коммерсант»га тасдиқлади.
Игор Пушкарев 2008-2017 йилларда Владивосток мэри бўлган. 2019 йилда суд уни жуда катта миқдордаги пора (50 миллион рубл), тижорат порахўрлиги ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топди. У 15 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди ва 500 миллион рубл миқдорида жаримага тортилди. 2022 йилда суд Пушкаревни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича иккинчи жиноий ишда айбдор деб топди. Унинг жазо муддати уч ойга оширилди.
Пушкарев — Владивостокнинг Украинага урушга йўл олаётган иккинчи судланган собиқ мэри. 2023 йил декабрида 2019 йил апрелидан 2021 йил майигача шаҳар ҳокими бўлган ва порахўрлик иши бўйича 12 йилга қамалган Олег Гуменюк ҳам урушга жўнаб кетганди.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

18:55 / 30.05.2025
Владивостокда портлашни Украина разведкаси амалга оширган бўлиши мумкин

12:25 / 07.04.2025
Россияда америкалик Блэкка чиқарилган ҳукм юмшатилди

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

20:38 / 30.07.2024