"100 та хайрли иш": Tenge Bank мактаб ўқувчиларини ўқув йилига тайёрлади
Янги ўқув йили арафасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги кам таъминланган оилаларнинг 500 нафар фарзандига “Tenge Bank” томонидан ўқув қуроллари тўплами совға сифатида топширилди.

Tenge Bank Qozog‘iston АЖ Halyk Bank’нинг Ўзбекистондаги 100% шуъба корхонаси ва халқаро Halyk гуруҳи таркибига киради.
Бу йил “Halyk Bank” 100 ёшга тўлди ва ўзининг юбилейи доирасида Қозоғистон бўйлаб ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларни амалга оширишга қаратилган “100 хайрли иш” акциясини бошлади.
Tenge Bank ҳам бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчиларига мактаб тўпламларини совға қилиш орқали ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва шу билан акцияни кенгайтирди.
Совғаларни шакллантиришда ўқув жараёни қулай бўлиши ва ўқувчилар кунини қувонч билан бошлаши учун ўқув қуролларининг тўлиқ тўплами ва мактаб ўқувчиларининг эҳтиёжлари инобатга олинган.
“Tenge Bank”дан ўқув тўпламлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Меҳрли Қўллар” Ногиронлиги бўлган ёшлар ва болалар маркази томонидан тақдим этилган рўйхатларга мувофиқ тарқатилади.
Тўплам мактаб ўқувчилари учун керак бўлган ҳамма нарсани ўз ичига олади: қалам қутиси, дафтарлар, қаламлар, фломастерлар, қайчи, бўёқлар, албом ва мактаб сумкаси. Бундан ташқари, байрамона кайфият учун мактаб кундалик ҳаётининг қизиқарли саргузаштлари билан стикерлар тўплами ишлаб чиқилди.
“Алоҳида қўллаб-қувватлаш, меҳр ва эътиборга муҳтож болаларга ёрдам бериш жуда муҳим. Бундай тадбирларда иштирок этиш болаларнинг қувончи, маънавий қониқиши кўринишида бир зумда ўз самарасини бериши қимматлидир. Янги ўқув йили бошланишига қадар 500 та мактаб тўплами йиғиб, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон вилоятлари ва Қорақалпоғистонга жўнатдик. Кўп йиллардан буён бутун Ўзбекистон бўйлаб оилаларга ёрдам бериб келаётган “Меҳрли қўллар” нодавлат нотижорат ташкилотининг кўмаги туфайли биз бутун мамлакат бўйлаб 500 оиланинг ҳаётини осонлаштирдик, ўқишга қўшимча ёрдам яратдик”, — деди АТБ Tenge Bank бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов.
Чиройли ва фойдали совғадан ташқари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келган болалар ва уларнинг ҳамроҳлари учун байрам дастурхони ҳамда кўнгилочар дастур – совун пуфакчалари, аниматорлар намойиши кутилган эди.
Гуландон Рўзимуҳаметова, “Меҳрли қўллар” нодавлат ташкилоти директори ўринбосари:
«Биз кўпинча турли ташкилотлар билан шунга ўхшаш тадбирларни ўтказамиз. Ҳамкорлик учун Tenge Bank'га раҳмат. Жумладан, ота-она қарамоғидан қолган болалар учун ҳам тадбир уюштирилган, улар жуда хурсанд»
Гулнора Маҳкамова, Тошкент шаҳар карлар жамияти раиси:
“Энг ҳайратланарли дақиқалардан бири, очиқ ва меҳрибон одамлар борлигини англаш эди, уларнинг самимий табассумлари - бу энг қимматли нарсадир. Кичкинтойнинг қувончи ҳар бир ота-онага ажойиб ғайрат ва руҳий юксалиш бахш этади. Яна бир бор Tenge Bank ва “Меҳрли Қўллар”га шундай хайрли ишга қўл урганлари учун чуқур миннатдорчилигимни билдирмоқчиман!”.
Олег Бабушкин, талаба, тадбир меҳмони:
“Мен ҳам бир нарсани ажратиб кўрсата олмайман, чунки ҳаммаси зўр! Менга аниматорлар, пуфакчалар намойиши ва таомлар жуда ёқди. Совға ҳам ажойиб. Катта раҳмат!”
Шундай қилиб, қўллаб-қувватлашга муҳтож болаларни бироз хурсанд қилиш, уларга ёрдам қўлини чўзиш, меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш ўқувчиларнинг мактаб ҳаётини осонлаштиради.
Tenge Bank бундай хайрли ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ва кенг тарқалган амалиёт ҳамда кўпчилик учун ўрнак бўлишига умид қилади.
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) 100 фоиз шуъба корхонаси ҳисобланади.
Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимли аҳамиятга эга банклардан бири, Halyk Group таркибига киради ва кенг мижозлар базаси, мавжуд тармоққа эга бўлган Марказий Осиёдаги етакчи банклардан биридир.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини, шунингдек, суғурта, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш хизматларини таклиф этади. Halyk Group Грузия, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

09:00 / 05.06.2025
Tenge Bank бизнес учун “DDS” янги хизматини тақдим этди

17:00 / 23.05.2025
Tenge Bank Навоий шаҳрида янги банк хизматлари марказини очди

17:00 / 04.03.2025
Tenge Bank’дан Tenge24 мобил иловасида Uzcard PIN-кодини ўзгартириш: Кундалик ҳаётни ўзгартирадиган инновациялар

14:55 / 12.02.2025