Ўзбекистон | 17:00 / 04.03.2025
1468
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Tenge Bank’дан Tenge24 мобил иловасида Uzcard PIN-кодини ўзгартириш: Кундалик ҳаётни ўзгартирадиган инновациялар

Tenge Bank Tenge24 иловаси фойдаланувчиларига Uzcard карталари PIN-кодини ўзгартириш бўйича инновацион функцияни тақдим этди. PIN-кодни ўзгартириш каби оддий, аммо муҳим функцияни бир неча дақиқа ичида уйдан чиқмасдан, банкомат ёки банкка ташриф буюришга вақт сарфламасдан бажариш мумкин.

Фото: Tenge Bank

Tenge24 иловасида PIN-кодни ўзгартириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлиб бир неча дақиқа давом этади:

Tenge24 иловасини очинг ва Uzcard картасини танланг;

• “Бошқа хизматлар” бўлимига ўтинг ва “ PIN-кодни ўзгартириш” бандини танланг;

• Эски PIN-кодни киритинг, янги PIN-кодни эса икки марта киритиш орқали тасдиқланг.

Бу оддий жараён картани бошқаришни янада енгиллаштиради ва энг асосийси у барча маълумотларингиз хавфсизлигини кафолатлайдиган замонавий шифрлаш технологиялари билан тўлиқ ҳимояланган.

“Биз ҳар доим фойдаланувчи тажрибасини яхшилашга ва мижозларимиз учун инновацион ечимларни тақдим этишга интиламиз. Tenge24 иловаси орқали PIN-кодни ўзгартириш функциясининг жорий этилиши фойдаланувчиларимизнинг қулайлиги ва хавфсизлигини яхшилаш йўлидаги муҳим қадамдир. Ишончимиз комилки, бу янгилик мижозларимизга ўз карталарини осон бошқариш, вақт ва кучни тежаш имконини беради”, — деб таъкидлади Tenge Bank Бошқарувчи Директори, Бошқарув аъзоси Мадина Юсупова.

Tenge Bank карталар ва молиявий хизматлар билан ишлашни осонлаштирадиган ва хавфсизлаштирадиган, банк билан ўзаро алоқани эса янада осон ва ишончли қиладиган янги хусусиятларни ишлаб чиқишда давом этмоқда. Қаерда бўлишингиздан қатъий назар, Tenge24 билан Сизнинг молиявий операцияларингиз доимо назорат остида.

Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шуъба корхонаси ҳисобланади.

Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири сифатида кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.

Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади

Tenge24 иловаси – http://rebrand.ly/24TNG

E-mail: info@tengebank.uz

Саҳифа | Facebook | Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид