Reuters: АҚШ божлари сабаб дунё компаниялари кўрган зарар 34 млрд доллардан ошди
Қатор йирик компаниялар даромадлари бўйича прогнозларини ўзгартирмоқда. Оқ уй эса савдо божлари Америка иқтисодиётига 50-60 млрд доллар даромад олиб келганини маълум қилди.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан божлар жорий этилгач, дунё бўйлаб компаниялар 34 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўқотди. Йўқотишлар юқори харажатлар ва савдонинг пастлиги билан боғлиқ, деб ёзади Reuters.
Агентлик S&P 500 индексидаги 32 та, Stoxx 600 дан учта, Nikkei 225 дан эса 21 та компания фаолиятини таҳлил қилиб кўрган. Доналд Трампнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган савдо сиёсати туфайли компанияларнинг аксарияти ўз йўқотишларини аниқ баҳолай олмаган.
Шу билан бирга, 42 та компания ўз прогнозларида кўриладиган даромадни қисқартирган. Яна 16 таси ҳисоботларини чақириб олган ёки эълон қилиш санасини кўчирган. Хусусан, Walmart даромад бўйича чораклик ҳисоботни тақдим этишдан бош тортган ва товарлар нархини оширишини маълум қилган. Volvo яқин икки йил давомида даромадларига оид прогнозларни тақдим этмайди. United Airlines иккита турли ҳисоботни тайёрлади. Авиакомпаниядагиларга кўра, жорий йилда макроиқтисодий вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди.
Оқ уйнинг маълум қилишича, савдо божлари Америка иқтисодиётига 50-60 миллиард доллар даромад олиб келган. 28 май куни АҚШ халқаро савдо бўйича федерал суди президент Трампнинг Хитой, Канада ва Мексикага нисбатан жорий этган божларини ноқонуний деб топди. Кейинроқ АҚШ Апелляция суди ушбу қарорни рад этди. Ҳужжатда айтилишича, чет эл маҳсулотларига божлар ўз кучида қолади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55 / 23.06.2025
Мавзуга оид

01:37
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди

00:24
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади

21:19 / 23.06.2025
Эрон мазлум мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади — Раббимов

20:43 / 23.06.2025