Мерц: Украина учун қурол масофасига энди ҳеч қандай чеклов йўқ
Берлин, Лондон, Париж ва Вашингтон энди Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турлари масофасини чекламайди, дея маълум қилди Германия канцлери Фридрих Мерц. У буни Украина учун ҳал қилувчи омил деб атади.

Фото: Michael Kappeler/dpa/picture-alliance
Германия, Буюк Британия, Франция ва Қўшма Штатлар Украинага етказиб бериладиган қурол-яроғлар масофасига қўйилган чекловларни бекор қилди, деди Германия канцлери Фридрих Мерц 26 май, душанба куни. "Энди Украинага етказиб бериладиган қурол-яроғлар масофасида ҳеч қандай чеклов йўқ – на инглизларда, на французларда, на бизда. Ҳеч қандай чеклов йўқ".
Мерцнинг сўзларига кўра, бу Украина энди, жумладан, Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш орқали ҳам ўзини ҳимоя қила олади дегани. «Яқин вақтгача, жуда кам истиснолардан ташқари, у буни қила олмаганди. Энди қила олади», деди Германия ҳукумати раҳбари ва бу Украинанинг урушни сифатли олиб бориши учун «ҳал қилувчи аҳамиятга эга» эканлигини таъкидлади.
Мерц Германия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш учун «қўлидан келган барча ишни қилишини» тасдиқлади. Шунинг учун, деди канцлер, у яқинда Киевга Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Полша бош вазири Доналд Туск билан «кўнгиллилар коалицияси» таркибида ташриф буюрган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилиш режалари ҳақида билмаган
Жаҳон | 12:11
-
Исроил Эрон билан урушда сулҳга эришилганини тасдиқлади
Жаҳон | 11:52
-
Электр истеъмоли юқори 18 та тармоқ ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган тизимга ўтказилади
Ўзбекистон | 11:49
-
Эрон ташқи ишлар вазири Исроилга қарши амалиётлар якунига эътибор қаратди
Жаҳон | 11:44
Мавзуга оид

10:02
Суми вилоятида Россия ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди

13:00 / 23.06.2025
Россияда украин тили мактаб дастуридан чиқариб ташланди

12:30 / 23.06.2025
Россиянинг Киев ва минтақага ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди

20:40 / 22.06.2025