Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр истеъмоли юқори 18 та тармоқ ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган тизимга ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев 23 июн куни йирик саноат корхоналарини “яшил” энергия билан таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Мамлакат иқтисодиётини барқарор қувват манбалари билан таъминлаш мақсадида “яшил” энергетика жадал ривожлантирилмоқда. Қисқа даврда бу соҳага қарийб 6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди. Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми аввалги 59 миллиарддан ҳозирда 82 миллиард киловатт соатга етди.
2030 йилга бориб, юртимиз аҳолиси 41 миллиондан, иқтисодиёт ҳажми 200 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бу электр энергиясига қўшимча талаб туғдиради. Шунинг учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг ишга солиш чоралари кўрилмоқда.
Тақдимотда бу йил амалга оширилаётган лойиҳалар ва яқин келажакдаги режалар ҳақида ахборот берилди. Улардан асосий мақсад генерация, модернизация ва энергия самарадорликдир.
Хусусан, йил якунигача 12 та қуёш ва 4 та шамол электр станцияси, 12 та энергия сақлаш тизими ишга туширилади. Уларга инвестиция ҳажми жами 5 миллиард доллардан зиёд бўлиб, салкам 9 миллиард киловатт-соат қувватга эга бўлади. Шунингдек, бу йил умумий қиймати 7 миллиард 200 миллион долларлик яна 11 та лойиҳа қурилиши бошланади.
Энергияни нафақат ишлаб чиқариш, балки тежаш ҳам жуда муҳим. Давлат раҳбари томонидан энергия исрофини камайтириш, айниқса, йирик саноат корхоналарида тежамкор ускуналар ўрнатиш вазифаси қўйилган.
Жами электр истеъмолининг учдан бир қисми 18 та тармоққа тўғри келади. Масалан, сув хўжалигидаги насосларга йилига 6,5 миллиард киловатт соат электр сарфланяпти.
Шу боис 12 та йирик насосни модернизация қилиб, ҳар бирига 75-100 мегаваттли қуёш станцияси ҳамда 50 мегаваттли сақлаш қурилмаси ўрнатиш вазифаси белгиланди. Натижада насосларнинг электр сарфи йилига 2 миллиард киловатт-соатга камайиб, 4,5 миллиард киловаттга тушади. Бу ишлар, аввало, сув чиқариш таннархи баланд бўлган Қарши магистрал каналидан бошланади.
Нефт-газ корхоналарида ҳам 240 мегаваттли қуёш станцияси ва 300 мегаваттли сақлаш қурилмалари ўрнатиб, камида 600 миллион киловатт-соат электр олиш имконияти бор.
Йиғилишда электр истеъмоли юқори 18 та тармоқни ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган тизимга ўтказиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Ижтимоий муассасаларда қуёш энергиясидан фойдаланиш борасидаги ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025