Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошди
Адлия вазирлиги Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошганини маълум қилди.
Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Қиличевга кўра, сўнгги 3 йилда маълумотларни ошкор этиш/шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик 2,5 баравар, бу борадаги жиноят ишлари салкам 40 фоизга ошган. Умумий қоида тариқасида, ҳар қандай кишининг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади. Агар шахс 16 ёшдан кичик бўлса, унинг ота-онаси розилик беради.
Қуйидаги ҳолатларда эса тасвирдан фойдаланиш учун ҳеч қандай розилик талаб қилинмайди:
- тасвирдаги кишига нисбатан қидирув эълон қилишда;
- жамоат жойларида, оммавий тадбирларда кишини шахсни тасвирга олишда;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноят ҳақида хабар беришда;
- тасвир унинг эгаси томонидан ҳамма фойдалана оладиган очиқ манбаларга, айтайлик, Интернетга жойлаштирилган бўлса;
- жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув тизимлари орқали шахсларни тасвирга олишда.
Давлат хизматчиларини уларнинг розилигисиз тасвирга олиш мумкинлиги белгилаб кетилмоқда. Бундан ташқари, кишилар қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўладиган жойларда видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шахсларни тасвирга олиш тақиқланмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стармер Шимолий Ирландиядаги руминларга қарши тартибсизликларни қоралади
Жаҳон | 12:41
-
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман
Жаҳон | 12:15
-
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистон | 12:10
-
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон | 11:51
Мавзуга оид

08:23 / 12.03.2022
Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

08:25 / 04.07.2019
Адлия вазирлиги ОАВ орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланиши ҳақида эслатди

12:00 / 09.06.2019
«Ҳар бир одамга 1 млн доллардан берилса нима бўлади?». Шунга ўхшаш 6 саволга жавоблар

00:48 / 19.02.2017