Light | 12:00 / 09.06.2019
34970
8 дақиқада ўқилади

«Ҳар бир одамга 1 млн доллардан берилса нима бўлади?». Шунга ўхшаш 6 саволга жавоблар

Фото: Shutterstock

Одамлар тез-тез «агар ундай бўлса, қандай бўларди?» қабилидаги хаёллар устида бош қотиришади. Шунинг ортидан дунё кинематографиясида юзлаб фантастик сюжетларда олинган ижод маҳсуллари топилади. Улар орасида марсликларнинг ерда қандай ҳукмронлик ўрнатиши ҳақидагиларидан тортиб, ўлимга олиб келувчи вирус тарқагандан сўнг тирик қолган ёлғиз одам ва унинг кучугининг яшаб кетишга бўлган уринишлари акс эттирилган хаёлий воқеаларни ҳам учратамиз.

Келинг, энди лирик чекинишни бир четга суриб, фактлар ҳақида гаплашамиз: масалан, агар ҳайвонлар одамлар билан урушга киришишса ёки ҳар биримиз камида 1 млн долларга эгалик қилсак, нима бўларди?

1. Ҳаммага 1 миллион доллардан берилса

Бунга ишониш қийин, лекин одамлар миллионерга айланиши биланоқ улар ёппасига касалланишни бошлашади, чунки 1 купюрада тахминан 30 минг атрофида микроб мавжуд. Биттасидан даволаниб қутулганингиздан сўнг кейингиси чиқиб келаверади.

Яна қандай оқибатлар келиб чиқиши мумкин:

  • Муомаладаги 180 хил валюта ўз қимматини йўқотади;
  • Дунё аҳолисининг тахминан 35 фоиз қисми ишдан ҳайдалади, иқтисодиёт қулайди, жамият таназзулга учрайди ва яна ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келади;
  • Сотувда бирорта ҳам бўш квартира қолмайди;
  • Одамлар ўртача 20 кг қора икра ва 4та Феррари сотиб олишлари мумкин;
  • Маҳсулотлар ишлаб чиқариш тўхтатилади, хизматлар кўрсатилмайди;
  • Банкларга эҳтиёж йўқлигидан улар ёпилади;
  • Турар жойлардан ўғриликлар сони ортади;
  • Пулдан бошқа мақсадларда фойдаланиш бошланади;
  • Одамлар дангасага айланишади;
  • Олий, ўрта ва қуйи қатлам орасидаги тафовут йўқолади.

Албатта, пулнинг кўплиги яхши, лекин ҳаётда моддиятдан ҳам муҳимроқ нарсалар мавжуд.

2. Агар ҳайвонлар инсонларга қарши курашга киришишса

Бу уруш дастлаб туйилганидек оддий бўлмайди ва бир неча босқичларни қамраб олади:

  • уй ҳайвонлари ўз эгаларига ҳужум қилишади. Биринчи навбатда мушуклар қўзғолони бошланади: улар энг ўткир тирноқлар ва 50 км/соатгача тезликка эга. Сайёрамиздаги энг тез югурувчи шахснинг натижаси соатига 44,72 км/соат. Мушук сизга етиб олади ва жазолашни бошлайди. Албатта сиз қочишингиз мумкин, лекин уй ҳайвонларидан олинган тирналишлар узоқ вақт давомида сизни қийнайди, айниқса улар инфекцияланган бўлса;
  • курашга кейинги навбатда кучуклар киришади. Уларнинг акиллаши 300 метр баландликда учаётган реактив самолёт товуши билан бир хил даражада 115 дБ гача етади. Агар улар бирданига вовулласа одамларда руҳий хуруж бошланади ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпаяди;
  • уй ҳайвонлари ўз эгалари билан ҳисоб-китоб қилгунга қадар, чигирткалар дала майдонларини забт этишади. Ахир улар бир кунда ўртача 160 минг тонна озиқ -овқатни йўқ қилишлари ва 1 ойдан сўнг дунё аҳолиси таъминотдан умуман маҳрум бўлиши мумкин;
  • инсонлар нажотни сувдан қидира бошлашади. Оқ акулалар эса энг тажовузкор душман. 2018 йилнинг ўзида акуланинг одамга ташланишига доир 66 ҳолат аниқланган, улардан 4таси ўлим билан якунланган. Шундан сўнг инсонлар жониворларнинг тажовузкорлигига қарши вакциналар ишлаб чиқариб уларни ўзларида синаб кўришни бошлашади;
  • қушлар курашга бошчилик қилишади, етакчилик энг ақлли ҳисобланган чумчуқларга берилади. Ахир бутун оғирлиги 100 грамм бўлган чумчуқлар 4 граммга тенг мияга эга. Эшакнинг ҳар 100 грамм танасига эса 0,1 грамм мия тўғри келади. Кабутарлар 90 турга яқин касаллик уйғотувчиларини ташиб энг хавфли бўлишлари ва эпидемия тарқатишлари мумкин;
  • ер остида жон сақлашга ҳаракат қилиш варианти ҳам бор, лекин каламушлар ҳужуми кутиб турган бўлиши мумкин. Дунёда ўртача бир одамга 2та каламуш тўғри келади ва улар инсондан 48 млн йил олдин пайдо бўлган.

Фавқулодда вазият сигналини сезган баъзилар бошқа сайёраларга учиб кетишга ҳаракат қилишлари мумкин, лекин уларда тайёргарликка кетадиган вақт ва яшаб қолиш учун жиҳозлар етарли бўлмагани учун космосда оқим бўйлаб сузиб юришади холос.

3. Агар фақатгина 24 соат умр кўрсак...

Фото: Xenia Shalagina /AdMe.ru

Демак бошладик, вақтимиз жуда кам. 18 дақиқадан кейин юришни, яна 5 дақиқа ўтиб гапиришни бошлаймиз. Ҳаётимизнинг 2 ярим соати тугагач, мактабга борамиз, ўқишнинг 3,2 соати тугаб битирувчи бўламиз. 20 соатдан кейин нафақага чиқадиган ёшга етамиз. Бутун умримиз давомида:

  • 40 дақиқа - янгиликлар ва маълумотлар ўқишга;
  • 50 дақиқа - овқат тайёрлашга;
  • 80 дақиқа - транспортда юришга;
  • 2,5 дақиқа - шахсий ҳаёт учун;
  • 6 соат - севимли сериал ва фильмлар кўришга, ишхонада компьютер қаршисида;
  • 8 соат - уйқуга сарфланади.

Умуман олганда, кунингиз мароқли ва ёрқин ўтади, сиз бир ишни эртанги кунга қолдиролмайсиз. Мустақил таълим, янги ҳиссиёт ва таассуротларга эга бўлиш ҳаётингизнинг асосий мақсади бўлади.

4. Агар сиз сайёранинг энг сўнгги одами бўлсангиз

Фото: Xenia Shalagina /AdMe.ru

Тасаввур қилиб кўринг-а, сиз дунё эгасисиз. Нима қилган бўлардингиз? Имкониятлар чексиз, энг асосийси эса, ҳеч ким сизни хоҳлаган ишингиздан чалғита олмайди.
Яна қуйидагиларни амалга ошира оласиз:

  • дунёда мавжуд 1 миллиарддан ортиқ автомобилдан хоҳлаганингизни олиш;
  • энг қиммат бутиклардан кийиниш;
  • қизиқарли жойларга бепул ташриф буюриш. Фақатгина автомобиль ёки самолёт ёки вертолёт бошқарувини билсангиз бўлди. Чунки сизни ҳеч ким манзилингизга етказиб қўёлмайди. Сизнинг қўл остингизда 2 667 417 шаҳар ва қишлоқлар бор;
  • 340 турдан ортиқ кучуклардан ҳар қандайини боқиб олишингиз мумкин.

Лекин ноқулайликлар ҳам мавжуд:

  • 10 йил ўтиб барча маҳсулотларнинг яроқлилик муддати тугайди, шакар, туз ва асал бундан мустасно. Сиз турган шаҳарда бундан тезроқ бўлиши ҳам эҳтимол;
  • 5 йил ўтиб автомобилингиз учун бензин тамом бўлади, ишлаб чиқариб беришга эса ишчи кучи йўқ;
  • деҳқончилик билан шуғулланишингизга тўғри келади;
  • ёлғизлик тез қаришга олиб келади;
  • тушкунлик пайдо бўлади, бунинг ортидан уйқусизликдан азоб чекасиз.

5. Агар дунёда фақат эркаклар қолса

Ер аҳолисининг 49,6 фоизини аёллар ташкил этади. Улар ғойиб бўлишса, нималар содир бўлиши мумкин? Балки бу катта йўқотиш эмасдир?

Кўриб чиқамиз:

  • оила йўқолади ва демографик инқироз бошланади;
  • деярли барча косметика воситалари кераксизга айланади, эркаклар ўзларига қарамай қўйишади;
  • кучли жинс вакиллари суҳбат қуришга яқинлари йўқлиги сабабли орадан 3-4 ҳафта ўтиб гапиргани мавзу тополмай қолишади;
  • бола қандай кўринишда бўлиши ҳақида ҳамма унута бошлайди.

Бир афзаллик ҳам мавжуд - эркаклар бир йилда ўртача 18 кунни аёллар учун совға қидириш билан сарфлашдан қутулишади.

6. Агар барча қонунлар 24 соатга бекор бўлса

Барча кодекс ва қоидаладан кун давомида воз кечсак, қуйидаги ҳақиқий фожиалар содир бўлиши мумкин:

  • биринчи соатдаёқ ҳар бир дўкон тунаб кетилади;
  • ҳаттоки ижтимой ахлоқ қоидаларига энг муносиб равишда амал қилувчи одам ҳам қолган умри учун ўғрилик қилишга киришиб кетади;
  • одамлар ўзини - ўзи ҳимоя қилишга мажбур бўлишади, ҳаммада қурол, ҳар ерда отишма;
  • дам олиш кунининг эрта тонгида таъмирлаш ишлари билан уйқуни бузувчи қўшнидан ўч олиш ҳолатлари кучаяди;
  • тушликкача 100 мингдан ортиқ автомобиль олиб қочилади;
  • сиз шу қаторни ўқиб турган вақтингиздагидек  ўзингизни хавфсиз ҳис эта олмайсиз.

Қонунлар бизни чеклаш учун эмас, балки тартибни сақлаш ва бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди