Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарида айтилишича, 2025 йил 7 апрель куни вояга етмаган бола оила аъзоларига моддий кўмак кўрсатиш мақсадида ўқишни ташлаб, амакиси ҳамроҳлигида Қозоғистонга жўнаб кетган. Бироқ 2 май куни Қозоғистонда ушбу вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ота-она қарамоғисиз қолган ҳолатда аниқланиб, махсус ижтимоий хизматлар муассасасига жойлаштирилган.
Гарчи бола Қозоғистонга ишончнома асосида олиб ўтилган бўлса-да, мамлакат амалдаги қонунчилигига мувофиқ, бундай муассасалардан вояга етмаган шахсни фақат унинг ота-онаси олиб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида бола 20 май куни Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳозирда ушбу вояга етмаган бола қонуний вакили — онасига топширилди. Кейинги босқичда эса унинг яшаш ҳудуди бўйича реабилитация чоралари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли равишда давом эттирилади.
Маълумот учун: жорий йил бошидан буён Қозоғистондан жами 12 нафар ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Ҳозирда яна 5 нафар бола давлат ёрдами асосида қайтарилишини кутмоқда.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:57 / 28.06.2025
Қозоғистонда ОАВ ходимларига байрам муносабати билан 66 та уй топширилди

16:25 / 28.06.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Орол денгизи қуриган тубида саксовул экади

12:38 / 28.06.2025
Қозоғистонда Chevrolet автомобиллари нархи арзонлашди

20:48 / 26.06.2025