Жамият | 18:45 / 30.06.2025
14866
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда «эр керак» реклама тадбирини уюштирган қизлар жаримага тортилди

Аввалроқ, 8 нафар қиз келин кўйлак кийиб, шаҳар кўчаларида «эр керак» ёзувли плакатни кўтариб юрган эди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жиззах шаҳрида 8 нафар қиз келин кўйлак кийиб, «эр керак» ёзувли плакатни кўтариб юришини ташкил қилганлар жазоланди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.

Қайд қилинишича, қизлар келин кўйлак салонини реклама қилиш мақсадида шу ишга қўл урган. Бу ҳаракатлар келин кўйлак салони раҳбари ва маҳаллий блогер томонидан ташкил қилинган ва реклама видеоролиги тайёрланган.

Судда салон раҳбари ҳамда блогер ҳуқуқбузар деб топилган. Ҳар иккаласига энг кам иш ҳақининг 15 баравари (5,6 млн сўм) миқдорида жарима тайинланган. Уларнинг қайси модда бўйича жазолангани маълум қилинмади.

Мавзуга оид