Зеленский: Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи
Украина президенти Россияни тинчлик келишувини кечиктираётганликда айблади. У Москванинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш учун унга босим ўтказишга чақирди.

Фото: X / ZelenskyyUa
Россия Қўшма Штатлар билан музокаралар орқали вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда, деди Володимир Зеленский. «Асосийси, тинчликка эришиш йўлидаги дипломатик саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштирилган ва реал натижаларга қаратилган. Кўриниб турибдики, Россия уруш ва ишғолни давом эттириш учун вақтни чўзишга уринмоқда», деб ёзди Украина президенти X ижтимоий тармоғида финляндиялик ҳамкасби Александр Стубб билан 20 май, сешанба куни суҳбатдан сўнг. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳамкорлари билан Россия хатти-ҳаракатларини ўзгартириш устида ишламоқда. «Санкциялар муҳим ва мен уларни уруш учун масъул бўлганлар учун аниқроқ қилиб қўйган ҳар бир кишидан миннатдорман», деб таъкидлади Володимир Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Россия ва Украина ўртасидаги уруш «аниқ ва реал таклифлар» зарур бўлган музокаралар столида якунланиши керак. «Украина ҳар қандай самарали музокара форматига тайёр. Ва агар Россия нореал шартларни қўйишда ва мумкин бўлган натижаларга путур етказишда давом этса, бу оғир оқибатларга олиб келиши керак», — деди Украина раҳбари.
Бир кун аввал АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатларидан сўнг Зеленский Украина Қуролли кучларини Украина ҳудудларидан олиб чиқиб кетиш эҳтимолини рад этди. «Агар Россия қўшинларимизни еримиздан олиб чиқиш учун шарт қўйса, бу улар уруш тугашини истамаяпти, дегани. Чунки улар Украина буни қилмаслигини аниқ тушунишади», — деди у.
Украина президентининг сўзларига кўра, Путин билан суҳбатдан сўнг Трамп Зеленскийга қўнғироқ қилиб, суҳбат мазмуни ҳақида маълум қилган. Оқ уй раҳбари учун энг муҳими, Киев ва Москва бевосита музокараларни бошлаши. Шу билан бирга, Володимир Зеленскийнинг ўзи урушни тугатиш йўлидаги биринчи қадам сифатида ўт очишни тўхтатишни кўришни хоҳлайди, чунки бу билан россияликлар тинч йўл билан келишувга чинакам тайёрлигини намойиш этишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

16:21
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

16:00
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади

08:10
Россия дронлари Одессани, Украина Брянскдаги арсенални ўққа тутди

23:45 / 28.06.2025