Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги норозилик билдириб, Россия хавфсизлик кучларининг озарбойжонликларга нисбатан ҳаракатларини «қабул қилиб бўлмас зўравонлик» деб атади.
27 июн куни Россия хавфсизлик кучлари Екатеринбург шаҳридаги озарбойжонликларнинг яшаш ва иш жойларида кенг кўламли рейд ўтказди. 50 нафардан ортиқ одам ҳибсга олинди. Икки киши ҳалок бўлди - ака-ука Зиёддин ва Ҳусайн Сафаровлар.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги норозилик билдириб, Россия хавфсизлик кучларининг ҳаракатларини «қабул қилиб бўлмас зўравонлик» деб атади. Шунингдек, Россиядан тергов ўтказишни талаб қилди.
Расмий версияга кўра, рейд аввалги йилларда содир этилган бир қатор оғир жиноятларни тергови доирасида ўтказилган. Уни Россия Тергов қўмитасининг Свердловск вилояти бўйича бўлими олиб борган. ИИВ «тергов манфаати учун» рейд тўғрисидаги тафсилотларни ошкор этмади.
E1.ru нашрининг ёзишича, асосий эпизод 2001 йил май ойида екатеринбурглик Юнис Пашаевнинг ўлдирилиши билан боғлиқ бўлиб, у «Каспий» кафеси ёнида пичоқланган. Қотилликда кафе эгалари ака-ука Сафаровлар гумонланувчига айланган. Пашаев жон беришдан олдин уларнинг исмларини айтган. Таъкидланишича, шу вақтда Сафаровларни жавобгарликка тортишнинг иложи бўлмаган. Ака-укалар орадан 24 йил ўтиб, бу ишни аллақачон ёпилган деб ҳисоблаган.
Сафаровлар оиласининг таниши сўзларига кўра, ҳибсга олиш чоғида ака-ука ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтган. Улар шифохонага ётқизилган.
«Айтишларича, улардан бирининг юрагида муаммо бошланган, уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган. Иккинчисида ҳам худди шундай бўлган. Энди мурдаларни ёриб кўришади, натижасини кутамиз», деди у.
Марҳумларнинг укаси, журналист Сайфиддин Ҳусайнли сўзларига кўра, Зиёддин ва Ҳусайн қийноқлар оқибатида ўлган.
«Улар содир бўлган воқеани ўзаро жиноий жанжал сифатида кўрсатишга уринмоқда. Улар юрак хуружидан вафот этгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатмоқда. Россия турли баҳоналар билан жасадларни топширишни кечиктирмоқда».
28 июн куни эрталаб Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларининг ўлими юзасидан «чуқур хавотир» билдирди ва Россияни зудлик билан холисона тергов ўтказишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди. Кейинроқ Россиянинг Бокудаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Пётр Волоков Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий норозилик билдирилди. Баёнотда айтилишича, рейд оқибатида «икки озарбойжонлик ваҳшийларча ўлдирилган, бир неча киши оғир яраланган, тўққиз киши ҳибсга олинган».
Сафаровларга тегишли можароли «Каспий» кафеси жиноий оламда машҳур ҳисобланади. У криминал хабарлар лентасига кўп марта тушган. Хусусан, ҳозир жиноий иерархияда юқори лавозимни эгаллагани учун судланаётган Марсел Гасанов шу ерда ушланган. Кафе ҳудудида «отишмалари» бўлиб турган. Суд ижрочилари бир неча бор муассасани ёпишга уринган, бироқ ҳар сафар у фаолиятини давом эттирган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41
-
Аббос Файзуллаев ЦСКА билан иккинчи совринини қўлга киритди
Спорт | 22:15
-
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди
Жаҳон | 21:38
Мавзуга оид

21:38
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

20:08
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

19:18
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

16:30