Хивадаги Дишан қалъа қайта тикланади
Хива шаҳридаги Дишан қалъа (ташқи қалъа) девори тикланади, унинг ичига дарахтлар экилади, дея хабар берди Эковазирлик. Мақсад – бу жойни Ичан қалъага ўхшаш сайёҳлик объектига айлантириш. Бунинг учун 50 дан ортиқ объектларни бошқа жойга кўчириш белгиланган.

Хивадаги Дишан қалъа Ичан қалъага ўхшаш туристик объектга айлантирилади. Унинг вайрон бўлган девори тикланиб, яшил ҳудуд ва дам олиш маскани сифатида халққа қайтарилади, дея маълум қилди Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
1842 йилда Хива хони Оллоқулихон буйруғи билан барпо қилинган Дишан қалъа (ташқи қалъа) бугунги кунда жуда хароб аҳволга келиб қолган. Узунлиги 6200 метр бўлган деворнинг 2000 метр қисми бутунлай вайрон бўлган, 2500 метр қисми эса яроқсиз ҳолга келган. Бундан ташқари, девор атрофида узоқ йиллар мобайнида бир қанча ноқонуний қурилишлар амалга оширилган. Оқибатда Дишан қалъа девори атрофида юриш учун умуман майдон қолмаган, дейилади вазирлик хабарида.
Дишан қалъани сақлаб қолиш мақсадида Хива шаҳрининг «Шихлар» маҳалласидаги 55 та турар ва нотурар объектларни бошқа ҳудудларга кўчириш белгиланган. Уларнинг ўрнида эса «яшил майдонлар» ва «яшил боғлар» барпо қилиш, дарахт экиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш кўзда тутилган.
Қолаверса, қалъа девори миллий андозалар асосида қайта тикланиб, эски ҳолатига қайтарилади ва атрофида 1,5-2 метр ҳудудда йўлаклар очилади. Шунингдек, ушбу ҳудудга туташ бўлган «Шихлар» ва «Ангарик» маҳаллаларида замонавий сайёҳлик мажмуаси ҳам барпо этилади.
Маълумот учун, Ичан қалъа — Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор масканларидан бири ҳисобланади. Мажмуада сайёҳларни ўзига жалб қиладиган 58 маданий мерос объекти ва археологик ёдгорликлар, 30 га яқин экспозиция, 56 670 тарихий экспонат ва ашёлар, 174 та ҳунармандчилик дўкони мавжуд.
2024 йилда Ичан қалъага 1 млн нафарга яқин хорижий ва 3,5 млн нафарга яқин маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган. 2025 йил якунига қадар эса 2 млн нафар хорижий ва деярли 5 млн нафар маҳаллий сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
AKFA Group "AKFA Medline Social" номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди
Жамият | 17:01
-
Исроил ва Эрон қарама-қаршилиги: воқеалар ривожининг энг ёмон сценарийлари қандай?
Жаҳон | 16:36
-
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн виза беришни тиклади
Ўзбекистон | 16:33
-
Сўм долларга нисбатан 4 кунда қарийб 1,6 фоизга мустаҳкамланди
Иқтисодиёт | 16:29
Мавзуга оид

14:08 / 02.05.2025
Хивадаги давлат ташкилотлари шаҳар чеккасига кўчирилади

22:15 / 01.05.2025
Хивада замонавий туризм мажмуаси — «Арда Хива» очилди

20:54 / 01.05.2025
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди 2026 йилдан ишга туширилади

18:00 / 25.04.2025