Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўм долларга нисбатан 4 кунда қарийб 1,6 фоизга мустаҳкамланди
Доллар курси кетма-кет тўртинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 201 сўмга (1,57 фоиз) арзонлашди. 20 июн куни амалда бўладиган 12 559,3 сўмлик расмий курс – 2024 йилнинг 1 августидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Марказий банки 20 июндан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. АҚШ доллари курси кунлик савдолар якунига кўра яна 59,3 сўмга ўз қийматини йўқотди.
Умуман олганда, доллар курси кетма-кет тўртинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 201 сўмга (1,57 фоиз) — 12 760,2 сўмдан 12 559,2 сўмга арзонлашди. Бу – 2024 йилнинг 1 августидан (12 615,9 сўм) бери қайд этилган энг паст кўрсаткич.
Йил бошидан буён миллий валюта АҚШ валютасига нисбатан 2,67 фоизга мустаҳкамланди. Таққослаш учун, 2024 йилнинг мос даврида сўм 2,2 фоизга (12 352 сўмдан 12643 сўмга) қадрсизланган эди.
Кун давомида Америка валютасини 12 650 сўмдан бошлаб сотиб олиш мумкин бўлди.
Айни пайтда сўм курсининг мустаҳкамланишига пул ўтказмалари оқимининг кўпайиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ошиши, асосий ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг барқарорлашиши ва олтин нархининг қимматлашиши фонида экспортнинг ўсиши ва савдо тақчиллигининг қисқариши каби омиллар таъсир қилаётган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркиядаги фермер хўжаликлари Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилади
Ўзбекистон | 13:09
-
АҚШ Россияга қарши божлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини музлатиб қўйди
Жаҳон | 13:00
-
"Москва-Сити"да ВТБ дронлар таҳдиди туфайли масофавий ишлашга ўтди
Жаҳон | 12:58
-
Тошкент вилоятида Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди
Жамият | 12:37
Мавзуга оид

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

22:56 / 20.06.2025
Сўм 5 кунда 2 фоизга мустаҳкамланди. Бунга нималар таъсир қиляпти?

18:57 / 10.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?

16:34 / 29.05.2025