Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова сиртқи таълим шакли тугатилиши юзасидан фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари томонидан энг кўп берилаётган саволларга жавоб қайтарди.

Фото: Kun.uz
5 июндан олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун қабул бошланди. Президент фармонига мувофиқ, олийгоҳлар бакалавриатига қабул жараёни икки босқичда — «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқ амалга оширилади.
Президентнинг жорий йил 5 майдаги ПФ-76-сон фармонига кўра 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади.
Сиртқи таълим шаклига қабул 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилган бўлса-да, ҳозирда мазкур шаклда таҳсил олаётган талабалар учун барча ўқув жараёнлари белгиланган тартибда давом эттирилади. Яъни, улар танлаган йўналишлари бўйича амалдаги давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ўқишни якунига етказиш имкониятига эга.
Олий таълим муассасалари ушбу талабаларга ўқув машғулотларини сифатли ташкил этиш, зарур ахборот-ресурслар ва амалий машғулотлар билан таъминлаш бўйича ўз зиммаларидаги масъулиятни тўлиқ бажариши лозим. Бу эса ҳар бир талаба учун таълим сифатини таъминлаш ҳамда мутахассис сифатида етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиб битиришини кафолатлайди.
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олиб, белгиланган тартибда диплом олган шахслар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ тўлиқ олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади. Уларга бериладиган диплом кундузги, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги дипломлар билан тенг юридик кучга эга.
Шу боис, бундай мутахассисларни давлат ёки хусусий секторда расмий ишга қабул қилишда ҳеч қандай ҳуқуқий тўсиқ мавжуд эмас. Иш берувчилар уларнинг таълим шаклидан келиб чиқиб эмас, балки эгаллаган билим, кўникма ва профессионал салоҳияти асосида баҳолаши лозим.
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилган бўлса-да, ишлаб юрган фуқароларнинг олий таълим олиш имкониятлари чекланмайди. Келгусида кундузги таълимга муқобил шакллар, жумладан, масофавий, кечки ва мақбуллаштирилган кундузги (part-time) таълим шакллари босқичма-босқич ривожлантирилиб, уларга қабул кўрсаткичлари кенгайтириб борилади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:19 / 28.07.2025
Хусусий университетларга сиртқи таълимга киришнинг айланма йўли пайдо бўлди

21:40 / 26.07.2025
Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди

23:49 / 25.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

19:19 / 24.07.2025