Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди
Ушбу микроб космоснинг экстремал шароитларига мослаша олади. Ундан қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда фойдаланиш мумкин.

Фото: China Manned Space Agency
Хитойга тегишли «Тянгун» космик станциясидан Ерда учрайдиган бактериянинг янги штамми — Niallia tiangongensis топилди. Бактерия номуналари 2023 йилнинг майида тўпланган.
Қайд этилишича, янги штамм космик станция каютасидан топилган бўлиб, улар стерил салфеткаларга йиғилган, музлатилган ва Ерга олиб келинган. Ердан ташқарида микробларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиш космонавтларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва космик кема тизимларини сақлаш учун жуда муҳим.
Олимларнинг таъкидлашича, Niallia tiangongensis космоснинг экстремал шароитларига мослаша олади. У Ердаги шаклига қараганда радиация сабабли юзага келган шикастланишларни яхшироқ тиклайди ва ҳужайра ҳамда тўқималарнинг фаолиятини бузувчи номутаносиблик — оксидловчи стрессга қарши курашади.
Штаммнинг коинотда қандай омон қолишига оид маълумотлар микробларни нафақат Ер орбитасидан ташқарида, балки қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ҳам назорат қилиш стратегияларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин. Бактериянинг маълум органик бирикмаларни парчалаш қобилияти олимларга чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида янги имкониятлар очади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл: ядро қуролини тарқатмаслик режимига жуда катта зарба берилди
Жаҳон | 07:45
-
Трамп Эрон ва Исроил «тўлиқ оташкесимга» келишганини эълон қилди. Эрон ҳам, Исроил ҳам буни тасдиқламади
Жаҳон | 07:43
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
Мавзуга оид

16:04 / 23.06.2025
Хитой Ўзбекистонда "ақлли" логистика омборларини қуради

12:40 / 23.06.2025
Хитой банки Ўзбекистонга IT'ни ривожлантириш учун 500 млн доллар ажратади

07:40 / 23.06.2025
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади

13:09 / 21.06.2025