Жаҳон | 07:45 / 24.06.2025
16318
1 дақиқада ўқилади

Кремл: ядро қуролини тарқатмаслик режимига жуда катта зарба берилди

22 июнда Қўшма Штатлар Исроилнинг Эронга қарши операциясига қўшилди: Америка ҳаво кучлари Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфаҳондаги ядровий иншоотларига зарба берди.

Фото: REUTERS/Majid Asgaripour/WANA

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Эрон объектларига ҳужумидан сўнг ядро қуролини тарқатмаслик режими амалда катта зарбага учраганини айтди.

«Ядро қуролини тарқатмаслик режими мавжуд. Де-юре у мавжуд, лекин де-факто режим Эрон ҳудудида момақалдироқ каби кузатилган бу зарбалар билан жуда катта зарба олди», — деди у журналистларга.

22 июнда АҚШ Исроилнинг Эронга қарши операциясига қўшилди: Америка ҳаво кучлари Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфаҳондаги ядровий иншоотларига зарба берди.

Америка томонининг таъкидлашича, Эрон ядро иншоотлари бутунлай вайрон қилинган.

АЭХА зарбалар оқибатида етказилган зарарни ҳали баҳолай олмаганини маълум қилди.

Мавзуга оид