Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди
Рейдлар давомида 45 та ҳолатда ижарага олинган автомобилларни болалар бошқаргани маълум бўлди. Президент олдинроқ Наманганда ўқувчиларга автомобилларни ижарага бериш ҳолатлари авж олганини танқид қилганди.

Фото: Наманган ИИБ ЙҲХБ
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Наманган вилоятида бир кунда ўтказилган рейдларда минглаб қоидабузарликларни аниқлади. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 соат ичида 2000 дан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, 756 та транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.
Улар орасида 394 та ҳолатда тегишли ҳужжатсиз автомашина бошқариш, 45 та ҳолатда вояга етмаганларга транспорт воситасини ноқонуний ижарага бериш, 131 та ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш каби қоидабузарликлар мавжуд.
Наманганда мактаб ўқувчиларига автомобилни ижарага бериш “бизнеси” гуллаётгани ҳақида Kun.uz бир неча бор ёзганди. Хусусан, 17 апрел куни “Наманганда “бизнес”га айланаётган “езда” ва ҳалок бўлаётган болалар: масъуллар назоратни йўқотдими?” сарлавҳали мақола эълон қилинган.
Бир неча кун олдин эса президент Наманганда мактаб ўқувчиларига автомобилни ижарага бериш авж олганини танқид қилиб, оқибатда кўплаб ёшлар мажруҳ бўлиб қолаётгани, ўлим ҳолатлари ҳам кўплигини айтди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

23:54 / 26.05.2025