Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
Наманган шаҳрида 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3 дарахтга урилиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.

Фото: Наманган вилояти ФВБ
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Наманган шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 26 май куни соат 20:49 ларда Наманган шаҳар Янги аср МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобил йўлининг 87-километрида 2006 йилда туғилган фуқаро Nexia-3 русумли автомобилни ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетган ва дарахтга урилган. Натижада, автомашинада ёнғин юзага келган.
Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида автомашина тўлиқ ёниб зарарланган ҳамда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида ҳаракатланиб бораётган Isuzu йўл четида тўхтаб турган юк машинаси ортига бориб урилганди. Ўшанда ЙТҲ оқибатида Isuzuʼда ёнғин келиб чиққан ҳамда ундаги икки киши ҳалок бўлган эди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
Мавзуга оид

20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

11:22 / 18.06.2025
Ургутда суд раиси ЙТҲ қурбони бўлди

18:12 / 15.06.2025