Жамият | 22:06 / 13.05.2025
2282
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади

Юнусобод туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли, Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Чингиз Айтматов кўчаси кесишмасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, чеклов 13 май соат 22:00 дан 15 май 06:00 гача амал қилади. Бу муддат давомида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Мавзуга оид