Patriot ва HIMARS учун ракеталарни Европада ишлаб чиқариш бошланади
Rheinmetall қуролсозлик концерни ҳамда Lockheed Martin корпорацияси Европада қўшма корхона очади. Ушбу корхонанинг йиллик қуввати 10 мингта ракета ишлаб чиқаришга етади.

Фото: Lockheed Martin
Германиянинг Rheinmetall қуролсозлик концерни ва АҚШнинг Lockheed Martin ҳарбий саноат корпорацияси ракеталар ишлаб чиқариш бўйича Европада қўшма корхона очишга қарор қилди, деб хабар беради Hartpunkt.
Хусусан, улар HIMARS ва М279 MLRS реактив залп ўт очиш тизимлари учун 300 ҳамда 150 километр узоқликка учишга қодир ATACMS ва GMLRS снарядлари, дронлар ва самолётлар учун Hellfire ва JAGM ракеталари, шунингдек, Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун PAC-3 ракеталарини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Rheinmetall бош директори Армин Паппергернинг маълум қилишича, унинг компанияси Lockheed Martin билан келажакдаги қўшма корхонанинг 60 фоизини қўлга киритиш ниятида. Бундай корхонани очиш зарурати Европа талабларини қондириш учун АҚШда ишлаб чиқариш қувватларининг етарли эмаслиги сабаб юзага келмоқда.
«Баъзида Америкадан ракеталарни олиш учун ўн йил кутишга тўғри келади — бу жуда узоқ муддат. Шунинг учун икки ҳамкор Европада ракеталар бўйича «компетенция маркази»ни яратишга қарор қилди», — дейди Паппергер.
Унинг сўзларига кўра, корхонанинг йиллик қуввати 10 мингта ракета ва шунча двигател ишлаб чиқаришга етади. Лойиҳа АҚШ ҳукумати томонидан маъқуллангач, ишлаб чиқариш линияси 12–13 ой ичида тайёр бўлади. Лойиҳада тўлиқ вертикал интеграция ва айрим қўшма ишланмалар кўзда тутилган. Барча интеллектуал мулк ҳуқуқлари Европа томонига тегишли бўлади. Двигателлар 2026 йилдан ракеталар эса 2027 йилда бошлаб ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Паппергер потенциал даромадни 5 миллиард еврога баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда буюртмачиларнинг талаби йилига 600-800 та ATACMS, 2500 та GMLR, 5000 та Hellfires, 5200 та JAGM ва 300 та PAC-3ʼни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, европалик мижозлар 300 километргача учишга қодир ATACMS’ни маъқул кўрмоқда, Германия эса 500-600 километр радиусдаги нишонларни ишғол қилишга қодир ракеталарни қўлга киритишни хоҳлаяпти.
Lockheed Martin янги PrSM’ни ишлаб чиқаришни бошлаётгани сабаб ATACMS ишлаб чиқарилишини тўхтатмоқда. Шу боис Америка шартномаларини янги завод орқали бажариш имконияти кўриб чиқиляпти, бу 1-2 миллиард евро миқдорида биринчи айланма маблағларини қўлга киритиш имконини беради. Пеппергернинг прогнозларига кўра, Patriot учун ракеталарга юқори талаб мавжуд Украина буюртмалари сабаб янги корхона юкламалари тезда ошади.
Мавзуга оид

13:37 / 06.05.2025
Reuters: Ғарб Киевга Patriot тизимларини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

16:56 / 30.01.2025
Axios: АҚШ Украинага Patriot ЗРК учун ўнлаб ракеталарни беради

17:06 / 25.11.2024
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради

13:30 / 11.10.2024