Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади
Пойтахтдаги биринчи жамоатчилик яшил парки шовқин-сурондан холи бўлиши, экологик талабларга тўлиқ жавоб бериши, унга кириш бепул бўлиши таъкидланмоқда.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги хароба ва қаровсиз бўлган ҳудуд жамоатчилик яшил паркига айлантирилади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, парк ҳудуди 2020 йилгача ташландиқ ҳолатда бўлган. Ҳозир 1200 тупдан ортиқ дарахт ва 23 минг туп бута экилиб, 7,5 гектар майдонда яшил боғ барпо этилмоқда.
Таъкидланишича, пойтахтдаги биринчи жамоатчилик яшил парки шовқин-сурондан холи, экологик талабларга тўлиқ жавоб беради. Ҳудудда атиргул боғи барпо қилинади, табиий кўл яратилади, қушлар учун инлар қурилади. Ҳамма йўлаклар тошлардан, ўриндиқлар эса қуриган дарахтлардан, яъни тўлиқ табиий материаллардан қилинади. Шунингдек, йил давомида кетма-кет гуллайдиган ўсимликлар экилади ва бу паркнинг доимий кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилади.
Хабарга кўра, жамоат паркига кириш мутлақо бепул бўлади. Парк ҳудудида чиқинди ташлаш қатъий тақиқланади (чиқиндиларни фақат паркка кириш ва чиқиш жойида ўрнатилган чиқинди қутиларига ташланиши мумкин), бу эса ҳудуднинг экологик тоза масканга айланишини таъминлайди. Парк тўлиқ Европа, жумладан, Япония тажрибаси асосида барпо қилинмоқда, бу ерда фақат маҳаллий, ўзимизнинг иқлимга мос дарахтлар экилади.
Хабарда паркнинг қачон ишга туширилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

18:43 / 07.07.2025
Тошкентда юк машинаси автобус бекатига бориб урилди

22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади

09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

22:28 / 16.04.2025