Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
Expo-2025 кўргазмасида Ўзбекистон «Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси» павилони билан қатнашмоқда. Илҳом манбаи сифатида Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг ложувард кошинлари танланган.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva
Осакадаги Expo-2025 кўргазмасида «Билимлар боғи: келажак жамияти лабораторияси» деб номланган Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонларнинг эътиборини тортишга улгурди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига ёзиб қолдирди.
«Ушбу лойиҳа менга жуда қадрли, чунки концепцияни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичлариданоқ унда иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. Ўшанда мен Ўзбекистонда кечаётган чуқур жараёнларни — инновациялар ва анъаналар ўртасидаги уйғунликни, келажакка интилиш ва абадий қадриятларга ҳурматни акс эттирувчи макон яратиш ғоясини таклиф қилгандим», — дейди Саида Мирзиёева.
Қайд этилишича, илҳом манбаи сифатида Хивада жойлашган 213 та ноёб устунли жоме масжиди ҳамда Бухоронинг ложувард кошинлари танланган. Айнан шулар павилоннинг меъморий ва мазмуний асосини ташкил этади.
Павилон ўзбек жамияти каби маданиятлар, тиллар ва тарихий воқеалар хилмахиллигидир. Ўтмиш ва келажакни боғловчи кўприк бўлиб, дунё Ўзбекистоннинг бугунини чуқурроқ англашига хизмат қилади.
«Халқаро ҳамкорларимизга кўрсатган ёрдами ва ишончи учун миннатдорлик билдираман. Биргаликдаги маданий ташаббуслар ва ўзаро мулоқот юртимиз учун янги имкониятлар ва эътироф олиб келишига ишонаман», — дея таъкидлайди президент ёрдамчиси.
Маълумот учун, «Билимлар боғи» павилони — 750 квадрат метр майдонни эгаллаган уч қаватли иншоотдир. 8 метр баландликдаги муаллақ ёғоч қурилма ўрмонни ифодалайди: у ҳам бошпана, ҳам билим алмашиш жойи бўлиб хизмат қилади. Ёғоч қурилма ҳар томондан ва юқорисидан очиқ. Разм солиш бурчагига қараб кесишган ёғоч устун ва тўсинлар ўзига хос нақш ва безакларни ҳосил қилади, бу эса ўзбек нақшин безак бериш санъатида миллий маданиятнинг муҳим қисми сифатида ишора қилади.
Мавзуга оид

19:53 / 27.06.2025
Саида Мирзиёева Fitch Ўзбекистон кредит рейтингини оширганини эътироф этди

18:10 / 27.06.2025
Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

22:06 / 23.06.2025
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди

21:25 / 23.06.2025