Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
2272
1 дақиқада ўқилади

Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади

1 июндан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларида автомобил йўлларини таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга йўл қўйилмайди. Дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати ҳайдовчиларга қулайлик яратишга қаратилган яна бир янгиликни эълон қилди.

Унга кўра, 1 июндан бошлаб шаҳарларда автомобил йўлларини таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга йўл қўйилмайди. Дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.

“Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси – йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади”, – деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Аввалроқ радарлар 1 июндан бошлаб йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмаслиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид