“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
Тумандаги 11-боғчага гўшт етказиб берувчи фирма май ойидан ҳамкорликни тўхтатган. Бу вазият эса боғча маъмурияти томонидан вақтида туман бўлимига хабар қилинмагани, шу сабабдан болаларга гўштсиз овқат қилингани айтилмоқда. Воқеа ортидан масъулларга интизомий чора кўриш белгиланган.

Kun.uz'да Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 11-боғчада болалар 2 кун гўштсиз таомланганига оид хабар эълон қилинганди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг вилоят бошқармаси расмий изоҳ берди.
Унга кўра, ўрганишлар давомида боғчага апрел ойидан мол гўшти етказиб бериб келган таъминотчи “Табассум Иқбол таъминот” МЧЖ 1 май санасидан ҳамкорликни тўхтатган.
Қайд этилишича, 1 май куни куни боғчада мавжуд бўлган (қолдиқ гўштлар) 3,2 кг мол ва 12 кг товуқ гўштидан таомларда фойдаланилган ва шу куни боғчага келган 193 нафар болага берилган.
“Гўшт маҳсулоти таъминотчи корхона томонидан етказиб берилмаётганлиги тўғрисида 11-сон ДМТТ директори, ҳамшираси, омбор мудири томонидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига ёзма билдирги берилмаганлиги учун жорий йилнинг 2- ва 5 май кунлари 193 нафар тарбияланувчиларнинг 1- ва 2-таомларга гўшт маҳсулоти солинмасдан тайёрланган. Мазкур ҳолат юзасидан муассаса масъулларига интизомий чоралар кўриш белгиланди”, – дейилади муносабатда.
Қўшимча қилинишича, ҳолат аниқлангандан кейин 5 май куни “Нурли йўл Лайло маркет” хусусий корхонаси томонидан боғчага кеч соат 19:00 да гўшт маҳсулоти етказиб берилган. 6 май куни болаларга гўштли таомлар тайёрланган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

15:07 / 26.06.2025
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди

21:17 / 19.06.2025
Бухородаги давлат боғчасида методист ва мудира тарбиячини болалар олдида урди

20:42 / 19.06.2025
Бухородаги хусусий боғчада икки яшар бола ток уришидан вафот этди

12:02 / 19.06.2025