«Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бортидан яна бир қирувчи самолёт Қизил денгизга тушиб кетди
Уни бошқарган икки учувчи катапултадан фойдаланишга улгуриб қолган. Чўкиб кетган самолёт қиймати 60 млн доллардан ошади.

Фото: US Navy
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари «Ҳарри Трумэн» авиаташувчисида бўлган яна бир F/A-18 Super Hornet қирувчи самолётидан айрилди. Бу ҳақда CNN телеканали вазиятдан хабардор беш нафар манбасига таяниб хабар берди.
Содир бўлган воқеа сабаблари аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, гап самолётнинг авиаташувчи палубасига қўнишини таъминлайдиган қурилмадаги техник носозлиги ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. F/А-18ʼнинг икки экипажи қўниш вақтида катапултани ишга туширишга улгуриб қолган, улар қутқарув вертолёти ёрдамида бортга олиб келинган. Қиймати 60 миллион доллардан ошадиган қирувчи самолёт Қизил денгизга чўкиб кетган.
Апрел охирларида ҳам F/A-18 Super Hornet қирувчи самолёти Яман ҳусийчиларига қарши операция доирасида Қизил денгизда сузиб юрган «Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси палубасидан сувга тушиб кетганди.
2023 йил куздан бери Яман ҳусийчилари мунтазам равишда Қизил денгиздаги фуқаролик ва ҳарбий кемаларга ҳужумлар уюштириб келмоқда. Ўша йилнинг ноябрида гуруҳ Исроил билан боғлиқ барча кемаларга ҳужум уюштирилишини айтиб, ўз ҳаракатларини «Америка—Исроилнинг Ғазо секторидаги босқинчилигига жавоб» деб атаган.
2025 йил 15 мартдан бери АҚШ Марказий қўмондонлиги кучлари ҳусийчиларга қарши операция ўтказмоқда. Ушбу кампания доирасида «Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бир неча бор ҳужумга учраган. Шунингдек, АҚШнинг бошқа ҳарбий кемаларига ҳам зарбалар берилган.
6 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп Яман ҳусийлари энди жанг қилишни истамаётгани, шунинг учун Қўшма Штатлар уларнинг позицияларига зарба беришни тўхтатишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

19:00 / 18.05.2025
АҚШда 2 ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

13:56 / 17.05.2025