Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Сўнгги бир ҳафта ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Ғазо секторида «ҲАМАСга тегишли 670 дан ортиқ объектга зарба берилди».

Фото: AP
Исроил Мудофаа армияси «Гидеон жанговар аравалари» номини олган операция доирасида «кенг кўламли қуруқликдаги ҳаракатлар» бошланганини эълон қилди.
ЦАҲАЛ баёнотида қайд этилишича, сўнгги бир ҳафта ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторида «ҲАМАСга тегишли 670 дан ортиқ террорчилик объектига зарба берган» ва «Ғазо секторида ҳаракат қилаётган қўшинларга доимий кўмак кўрсатмоқда».
Исроил бош вазири канцелярияси маслаҳатчиси Дмитрий Генделманнинг маълум қилишича, Исроил операциянинг ҳал қилувчи босқичига кирган. «ЦАХАЛ эгаллаган ҳар бир метр — бу ҲАМАСни тор-мор қилиш, гаровдагиларни озод этиш ва барқарорликни қайта тиклаш йўлидаги навбатдаги қадамдир. Исроил уруш истамайди, аммо уни юритишдан ҳам, ғалаба қозонишдан ҳам қўрқмайди», — деб ёзади Генделман.
The Sunday Times нашри маълумотларига кўра, агар яқин кунларда ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилмаса, Исроил армияси операция давомида Ғазодаги тинч аҳолини мажбуран учта ҳудудга кўчиришни, бу ҳудудларни эса тўртта эгалланган зона билан ажратишни режалаштирган. Бироқ ЦАХАЛ бу режаларни ҳозирча расман тасдиқламаган.
Ҳарбийлар томонидан операциянинг бошланиши эълон қилинганидан сўнг, гаровга олинганлар оилалари штаби баёнот билан чиқиб, бу ҳаракатлар «гаровда қолаётганлар ўлимига олиб келиши ва ҳалок бўлганларнинг жасадини қайтариш имкониятини бутунлай йўқ қилиши мумкин»лигидан огоҳлантирди.
5 май куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазо секторида янада шиддатли ҳужум бошланишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг асосий мақсади ўзгаришсиз қолмоқда – ҲАМАС гуруҳини йўқ қилиш. 13 май куни эсаНетаняҳу Ғазодаги ҳарбий операция тез орада якунланишини эълон қилди ва ҲАМАС «у ерда қолмаслигини» таъкидлади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12
-
Бекободда микроавтобус поезд билан тўқнашди
Ўзбекистон | 17:10
-
Қирғизистон депортация бошлайди, Туркманистон АҚШдан хафа, Тўқаев вазирларини ҳайдади
Жаҳон | 15:39
-
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди
Жаҳон | 14:13
Мавзуга оид

14:13
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди

13:22
Тел-Авив яқинида турар жой биноси вайрон бўлди

10:46
Яқин Шарқдаги «порох тўлдирилган бочка». Исроил ва Эрон зиддияти тарихи

07:41