Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади
Россия раҳбари АҚШ, Украина ва Европа иштирокида ишлаб чиқилган 22 банддан иборат рўйхатни рад қилди.

Фото: Kristina Kormilitsyna/Pool/AFP/Getty Images
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан Вашингтоннинг Украина келишувига оид тинчлик режасини рад қилди. Financial Times (FT) хабарига кўра, у режани ҳатто муҳокама қилишни истамаган.
Уиткоффга Россиянинг юқори мартабали амалдорлари Владимир Путин тинчлик режасини муҳокама қилишни истамагани ҳақида маълум қилган. Гап АҚШ, Украина ва Европа иштирокида ишлаб чиқилган 22 банддан иборат рўйхат ҳақида кетмоқда. Тинчлик режаси 25 апрель куни Уитткоффнинг Москвага ташрифи чоғида Путин билан муҳокама қилиниши режалаштирилган эди.
22 банддан иборат режа эртаси куни Украина ва АҚШ расмийлари ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинди, деди FT манбалари. Украина томонидан Зеленский маъмурияти раҳбари Андрей Ермак ва Украина мудофаа вазири Рустем Умеров, АҚШ томонидан Уиткофф, давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг Киевдаги махсус вакили Кит Келлог иштирок этган.
Владимир Путин тақдим этилган тинчлик режасини муҳокама қилишдан бош тортгач, Уиткофф ўтган иш ҳафтасида (12-16 май) Россия президенти билан учрашиш режаларини бекор қилди. У февраль ойидан бери Путин билан тўрт марта учрашган. Янги учрашув ҳали режалаштирилмаган.
FT таъкидлаганидек, Путиннинг мазмунли тинчлик музокараларида қатнашишни истамаслиги ҳатто Оқ уйда унга мойиллик билдираётганларга ҳам аён бўлди. АҚШ президенти Доналд Трамп бир кун аввал, 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, Путин музокараларни хоҳлаётганига ишончи комил эканини ва «буларнинг барчасидан аллақачон чарчаганини» айтди.
«Ҳар доим учрашувни менсиз ўтказиб бўлмаслигини ҳис қилганман, чунки келишувга эришиб бўлмайди деб ўйлайман... Ҳар икки томонда нафрат кўп <...> Путин билан яхши муносабатдаман. Ўйлайманки, биз келишувга эришамиз. Биз учрашишимиз керак ва менимча, тез орада учрашув тайинлаймиз... Менимча, Путин буларнинг барчасидан чарчаган. Ва унинг кўриниши яхши эмас, аммо кўриниши яхши бўлишини истайди», деди Трамп.
Стив Уиткофф эса музокара услуби учун қаттиқ танқид қилинди, деб ёзди The New York Post. Масалан, у 25 апрель куни Путин билан учрашувга ёлғиз ўзи, ҳеч қандай «маслаҳатчилар, экспертлар ва ҳарбий офицерларсиз» борди. «Яхши йигит, лекин бесўнақай аҳмоқ. У буни ёлғиз қилмаслиги керак», деб таърифлади нашр манбаларидан бири Уиткоффни.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мерц Трамп билан суҳбатдан кейин: Россияга босимни кучайтириш керак
Жаҳон | 12:57
-
Россия ТИВ: АҚШ муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларни бекор қилди
Жаҳон | 12:49
-
Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилади
Ўзбекистон | 12:14
-
Трамп «барча»ни Теҳрондан тезроқ чиқиб кетишга чақирди
Жаҳон | 12:12
Мавзуга оид

12:57
Мерц Трамп билан суҳбатдан кейин: Россияга босимни кучайтириш керак

12:49
Россия ТИВ: АҚШ муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларни бекор қилди

12:03
Зеленский: Вена Россиядан болаларни қайтаришда воситачилик қилиши мумкин

11:00