Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Лойиҳа қиймати 400 млн фунтга баҳоланмоқда. Қамоқхона илк маҳбусларни 2028 йилдан бошлаб қабул қилади.

Фото: Reuters
Энг хавфли жиноятчилар, жумладан, гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчилар учун Франция Гвианасидаги жунглиларда қаттиқ тартибли қамоқхона қурилади. Бу ҳақда Франция адлия вазири Жералд Дарманен маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, қамоқхона Гвиана шимолидаги Сен-Лоран-дю-Марони комуннасида жойлашади ва илк маҳбусларни 2028 йилдан бошлаб қабул қилади. Лойиҳа қиймати 400 миллион фунтга баҳоланмоқда.
«Менинг стратегиям содда — барча даражадаги уюшган жиноятчиликка зарба бериш», — дейди Дарманен нима учун Гвианада қамоқхона қурилишини тушунтирар экан.
Вазирнинг айтишича, у ердан Францияга гиёҳванд моддалар етказиладиган йўналиш бошланади. 500 нафар маҳбусга мўлжалланган қамоқхонада ўта қаттиқ режимли 50 та ўрин бўлади ва бундан мақсад — наркобизнес билан шуғулланаётган хавфли жиноятчиларни яккалашдир.
Қамоқхона режими доирасида мунтазам тинтувлар ўтказилади, электрон кузатув амалга оширилади, сайрларга деярли чиқилмайди. Франция Гвианаси Франциянинг Жанубий Америкадаги департаменти бўлиб, у жиноятчилик даражаси юқорилиги билан танилган. 2024 йилда у ерда рекорд даражада қотиллик содир этилган: ҳар 100 минг кишига 20,6 нафар. Францияда ушбу кўрсаткич, ҳар 100 минг кишига 1,5 нафарни ташкил этади.
Мавзуга оид

12:22
Дания ва Франция раҳбарлари Гренландия суверенитетини яна бир бор тасдиқлади

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

11:35 / 12.06.2025
Assystem «Ўзатом»га АЭС лойиҳасини техник қўллаб-қувватлашда ёрдам беради

15:38 / 10.06.2025