АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
Американинг Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш масаласи НАТОнинг июн ойида Ҳаагада бўлиб ўтадиган саммитидан кейин муҳокама қилинади, деди АҚШнинг альянсдаги доимий вакили Мэттю Уитакер.

Фото: AP
16 май, жума куни АҚШнинг иттифоқдаги доимий вакили Мэттю Уитакернинг айтишича, АҚШ НАТОнинг Ҳаагадаги июндаги саммитидан сўнг европалик иттифоқчилар билан Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш масаласи бўйича музокаралар бошлайди. "Ҳамма нарса тартибга солинади, биз бу масалада бошқа кечикишларга тоқат қилмаймиз. Биз фақат амалий оқибатларни муҳокама қилишимиз керак", деди у Эстондаги хавфсизлик конференциясида.
Уитакернинг айтишича, Вашингтон хавфсизлик бўйича бўшлиқларга йўл қўймаслик учун иттифоқчилар билан қўшинлар даражасидаги ҳар қандай ўзгаришларни муҳокама қилади. Шу билан бирга, АҚШ НАТОни тарк этиш ниятида эмас ва европалик ҳамкорлар «30 йилдан ортиқ вақт давомида Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартиришни истаган» Американинг режалари билан яхши таниш», — дея сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.
Февраль ойида АҚШ вице-президенти Жэй Ди Вэнс НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни ошириши кераклигини айтди. Президент Доналд Трамп, агар европаликлар мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширмаса, АҚШнинг альянснинг коллектив мудофаа тизимидаги иштирокини тўхтатиш билан таҳдид қилди.
Март ойи ўрталарида Пентагон раҳбари Пит Хегсет томонидан имзоланган ҳужжат АҚШ Мудофаа вазирлигида тарқалди, унда Хитой «вазирлик диққат марказида бўлган ягона таҳдид», Тайванга бостириб кириш эҳтимоли бошқа потенциал хавфлардан устун бўлиши керак бўлган сценарий сифатида тавсифланади, деб ёзади The Washington Post. Хегсетнинг топшириғида, шунингдек, Вашингтоннинг НАТО иттифоқдошлари Россия, Шимолий Корея ва Эрон таҳдидларига қарши туришда етакчи роль ўйнашга чақирилади.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг уран бойитиш заводида деярли барча центрифуга йўқ қилингани айтилди
Жаҳон | 02:03
-
ТИВ Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 01:07
-
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради
Жаҳон | 00:30
-
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

00:30
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради

00:11
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос

22:20 / 16.06.2025
Трамп Россиянинг G8 ташкилотидан четлатилишини хато деб атади

19:40 / 16.06.2025