Самарқандда яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
Ҳайдовчи ушланган ва кўзда ёш билан кечирим сўраган.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида йўл патрул ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган яна бир ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.
Ижтимоий тармоқларда машинада эшигидан ушлаб олган ЙПХ ходими кетаётгани акс этган видео тарқалди.
Самарқанд вилояти ЙҲХХ хабарига кўра, 4 феврал куни соат 19:10 лар атрофида Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М37 автомобил йўлининг 34-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган Cobalt’нинг ёнига келиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини сўраган.
Бироқ ҳайдовчи меъёрий ҳужжатларни тақдим қилмаган ва қонуний талабга бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб кетган.
«Кеча мен ГАИ ходимига ҳужжат бермасдан, машинани ҳайдаб кетиб юбордим. Барибир мени топишди, ушлашди. Ички ишлар органи ходими оила аъзолари, ўзидан кечирим сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман. Хатоларимдан керакли сабоқ чиқардим. Бу ҳол бошқа такрорланмайди.
Йўл патрул хизмати ходимидан қочиб, охири қамоққача етиб келдим. Барча ҳайдовчиларга шуни айтаманки, ГАИ тўхтатганида тўхтасин, менга ўхшаб мана шунақа вазиятга тушиб қолмасин», — дейди ҳайдовчи кўзда ёш билан.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига эътибор бермай, уни автомобил капотида судраб қочиб кетганди. Ходим ерга йиқилиб жароҳат олган, ҳайдовчи ушланган.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди
Жаҳон | 02:44
-
Эрон Трампнинг сўзларидан кейин АҚШга норозилик нотаси юборди
Жаҳон | 01:25
-
Эрон Исроилга қарата янги турдаги баллистик ракетани учирди
Жаҳон | 00:36
-
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ
Жаҳон | 23:56 / 18.06.2025
Мавзуга оид

17:15 / 10.06.2025
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди

11:40 / 09.06.2025
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган

12:20 / 05.05.2025