Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
Уйнинг 3 қавати шикастланган, вайроналар остидан 6 кишининг жасади топилган.

Фото: Видеодан кадр
8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳри “Боғисарой” МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.
Чақнаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1,2,3-чи қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.
Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан 6 нафар фуқаронинг жасади топилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи раҳбарлигида Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи, Прокуратура, ИИБ, ССБ, МГ, «Ҳудудгазтаъминот» ва тегишли ФВДТ хизматларидан тезкор штаб тузилиб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга 10 та асосий ва махсус ёнғин-қутқарув техникалар ва ФВДТнинг куч, воситалари жалб этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди

10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

16:25 / 26.02.2025