«Мени „демократияга таҳдид“ дейишади. Мен эса демократия учун ўқ едим». Трамп суиқасддан кейинги илк митингида чиқиш қилди

Фото: AP Photo/Evan Vucci
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп 13 июл куни Пенсилвания штатидаги митинг вақтида суиқасдни бошдан кечирганидан бир ҳафта ўтиб, 20 июл куни навбатдаги сайловолди митингини ўтказди.
Трамп Мичиган штатининг Гранд-Рапидс шаҳрида ўз тарафдорлари қаршисида чиқиш қилди. Митингга у билан сенатор Жей Ди Вэнс ҳам келди, Трамп уни ўз вице-президенти сифатида танлаган.
«Бу [суиқасд] соати ва дақиқаларигача роппа-роса бир ҳафта олдин бўлганди. Мен фақат қодир Худонинг инояти билангина бу саҳнада сизнинг олдингизда турибман. Мен ҳозир бу ерда бўлмаслигим керак эди», — деган Трамп митингда.
Ўз тарафдорларига мурожаат қиларкан, Трамп «ўз ҳаёти учун иммиграциядан қарздорлиги»ни айтган. Аввалроқ у суиқасд вақтида миграция тўғрисидаги графикка қараш учун бошини ўгиргани туфайли ўқдан қочиб қолганини айтганди.
Чиқиши давомида Доналд Трамп ёппасига депортация ишларини амалга оширишга ваъда бергани ва сиёсий мухолифларини бартараф этиш билан таҳдид қилгани учун ўзини демократияга таҳдид деб атаган танқидчиларига жавоб қайтарган. «Улар айтишда давом этишмоқда: „У демократия учун таҳдид“ деб. Ўтган ҳафтада мен демократия учун ўқ қабул қилиб олдим», — деган Трамп гулдурос қарсаклар остида.
Associated Press агентлиги қайд этишича, Трампнинг чиқиши олдидан Гранд-Рапидс шаҳрида қўриқлов кучайтирилган. Кўплаб кўчалар ёпилган, деярли ҳар бир кварталда полициячилар туришган ёки отлар ва велосипедларда навбатчилик қилишган, шаҳар узра дронлар учиб юрган. Митинг ўтказилган арена ҳудудига киришда металлодетектор ўрнатилган. Шу билан бирга, агентлик баҳолашича ичкаридаги хавфсизлик чоралари олдинги митинглардагидан деярли фарқ қилмаган.
- Доналд Трампга суиқасд 13 июл куни Пенсилваниянинг Батлер шаҳрида рўй берганди. Трампга қарата бир неча ўқ узилган, улардан бири сиёсатчининг ўнг қулоғи юқорисини тилиб ўтган. Суиқасд чоғида митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлган, яна икки томошабин яраланган. Трампга ўқ узган 20 ёшли Томас Мэттю Крукс АҚШ Махфий хизмати мергани томонидан йўқ қилинган.
- The Washington Post газетаси маълумотига кўра, давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлаш билан шуғулланувчи АҚШ Махфий хизмати суиқасдгача икки йил мобайнида Доналд Трампни қўриқлашни кучайтириш бўйича сўровларни рад этиб келган. АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл аввалроқ Трампга суиқасд уюштирилганида жавобгарликни ўз зиммасига олишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:01 / 12.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?

20:15 / 12.06.2025
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?

23:15 / 11.06.2025