Жамият | 19:00 / 27.06.2025
6707
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил

Фото: Asialuxe Travel

Тасаввур қилинг: сиз тўлқинлар шовқини остида уйғонасиз, болалар пляжда, қуёш эса майин илиқлик бахш этади. Ҳеч қандай ташвиш йўқ — фақат денгиз, табассум ва ниҳоят бирга бўлиш ҳисси.

Айнан шулар учун Ўртаер денгизига учиб келиш керак.

Фото: Asialuxe Travel/Анталия

 

Анталия — ҳаммасини бирданига истайдиганлар учун

Бу ерда сиз ҳеч нарса ҳақида ўйламайсиз. Болаларни мини-клубга олиб кетишади, аниматорлар шоу ташкиллаштиради, сиз эса бассейн, пляж ва чексиз денгиз манзарасида қаҳвадан баҳраманд бўласиз.

Меҳмонхоналарда ҳаммаси майда деталларгача ўйлаб чиқилган: болалар овқати, сувли қияликлар, илиқ сувга тушиш. Болалар ўйнаётган пайтда сиз ҳордиқ чиқарасиз ва бу бебаҳо.

Анталияга рейслар ҳар куни амалга оширилади. Замонавий ва қулай Boeing 787 Dreamliner самолётларида учамиз. Туристик тўплам нархи (авиачипта, яшаш, овқатланиш, тиббий суғурта, eSIM) — 693 USD дан бошланади.

Банд қилиш

Фото: Asialuxe Travel/Бодрум

Бодрум — гўзалликни қадрлайдиганлар учун курорт

Бу ерда ҳаво денгиз ва қарағай дарахтлари ҳидини олиб келади. Оппоқ уйлар, бухталардаги яхталар, майин шабада ва сокин кечалар. Меҳмонхоналар шинам, ходимлар эътиборли, болалар меҳр қуршовида — сиз эса фақат лаҳзадан завқ оласиз. Бу шошилиш керак бўлмаган дам олиш, фақат сиз ва денгиз.

Бодрумга рейслар душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади. Туристик тўплам нархи (авиачипта, яшаш, тиббий суғурта, eSIM) — 1103 USD дан бошланади.

Банд қилиш

Фото: Asialuxe Travel/Фетҳие

Фетҳие — яқинлаштирадиган дам олиш

Агар сиз сокин оилавий дам олиш ҳақида орзу қилаётган бўлсангиз, Фетҳие айнан шунинг учун яратилган. Бу ерда шошилиш керак эмас, фақат табиат, илиқ денгиз ва биргаликдаги лаҳзалар.

Пляжларга тушиш равон — кичкинтойлар учун идеал. Капалаклар водийси — болалар ва катталар учун эртак. Қўрқмаслар учун параглайдинг ёки шунчаки Ўлик денгизи лагунаси бўйлаб сайр. Кечқурун — қуёш ботиши манзарасида оилавий кечки овқат.

Фетҳие — тинчлик, табиат ва бир-бирингизга вақт ажратишни истаганингизда танланадиган жой. Бу ерда болалар тоза ҳаводан баҳраманд бўлади, ота-оналар ҳордиқ чиқаради, хотиралар эса узоқ йилларга қолади.

Банд қилиш

Фото: Asialuxe Travel/Мармарис

Мармарис — фаол таътилни яхши кўрадиганлар учун

Мармарис ҳаракатчанлик ва қулайликни қадрлайдиган оилалар учун идеал танлов. Кундузи — денгиз, аквапарклар, денгизда сайрлар. Кечқурун — анимация, болалар шоулари, сув бўйида кечки овқатлар.

Болаларга — қияликлар, мини-клублар ва батутлар. Ота-оналарга — яхталар, спа, шопинг ва марина бўйлаб сайр. Барча учун эса — бухталар бўйлаб круиз, қалъага экскурция ва меҳмонхонада қувноқ кечалар.

Мармарис — бу ҳар бир кун ҳодисаларга бой, лекин барча нарса яқин ва оилавий тарзда ташкиллаштирилган дам олиш. Бу ерда болани нима билан машғул қиламиз деган савол туғилмайди — ҳар ким ўзига мос дам олишни топади.

Тошкентдан Даламанга тўғридан-тўғри чартер рейслар ҳар якшанба кунлари амалга оширилади — Фетҳие ва Мармарисга қулай маршрут. Туристик тўплам нархи (авиачипта, яшаш, тиббий суғурта, eSIM) — 760 USD дан бошланади. 

Банд қилиш

Фото: Asialuxe Travel/Алания

Алания — ёрқин, қувноқ, болалар билан ва улар учун

Бу ерда ҳар бир кун байрам каби. Аквапарклар, мини-диско, аниматорлар, тошсиз пляжлар. Болалар бахтли — демак, сиз ҳам бахтлисиз.

Денгиз илиқ, овқатлар мазали, болаларга мос сервис. Дам олиш енгил ва қувончли бўлиши учун ҳамма нарса бор. Энг асосийси, ҳамёнбоп нархларда. Шунчаки чамадонингизни йиғинг, қолган ҳаммаси тайёр.

Тошкентдан Аланияга тўғридан-тўғри чартер рейслар ҳар пайшанба кунлари амалга оширилади. Туристик тўплам нархи (авиачипта, яшаш, тиббий суғурта, eSIM) — 943 USD дан бошланади.

Банд қилиш

Туристик тўпламни asialuxe.uz сайтида, 1111 қисқа рақами орқали, компания офисларида ёки мамлакатдаги исталган агентлик орқали харид қилишингиз мумкин. Ўзингиз учун сизни илҳомлантирадиган Туркияни кашф этинг.

Телефон: 1111

Сайт: asialuxe.uz

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/Asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид