Telegram бир нечта OSINT каналларни блоклади
Каналлар бир неча йиллардан бери ишлагани ва жамият қоидаларини бузмагани таъкидланмоқда.

Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев
Telegram мессенжери очиқ манбаларга асосланган маълумотларни эълон қиладиган (OSINT) суриштирув каналларидан бир қанчасини огоҳлантиришсиз ва тушунтиришсиз блоклади. «Этичный хакер» канали биринчи бўлиб бунга эътибор қаратди, унинг муаллифлари камида бешта шундай ресурс мавжуд эмаслиги ҳақида хабар берди.
«Каналларнинг ҳар бири бир неча йиллардан бери ишлаган ва жамият қоидаларини бузмаган эди», деб даъво қилди «Этичный хакер» муаллифлари.
«Важные истории» нашрининг ёзишича, Россия, Беларус ва Гуржистонга тегишли бир қанча каналлар ёпилган. Уларнинг барчаси ўз номида OSINT (Open Source Intelligence — очиқ маълумотлар асосида разведка) қисқартмасидан фойдаланган.
«Биз Павел Дуров Украина мудофаа кучларига нисбатан нодўстона қадам ташлади, деб ҳисоблаймиз. Telegram амалий, ҳарбий OSINT билан шуғулланадиган деярли барча каналларни блоклади... Украина OSINT каналлари россиялик ҳарбий жиноятчиларни, техника ва аскарлар тўпланган манзилларни аниқлаш, умуман олганда оккупантга қарши кураш билан шуғулланган», деди «OSINT Бджоли» лойиҳаси муаллифи.
Каналлар блоклангани ҳақида журналист ва Deutsche Welle фактчекери Павел Банников ҳам хабар берди. Унинг фикрича, Telegram бу қарорни ўзи қабул қилмаган бўлиши мумкин — бунга бот ҳужумлари ёки оммавий шикоятлар сабаб бўлиши мумкин. Мессенжер вакиллари ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазога ҳужуми қурбонлари сони 57 мингдан ошди
Жаҳон | 07:11
-
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
Ўзбекистон | 07:05
-
Тошкентда одамлардан интервю олиш баҳонасида пул йиғиб келган шахслар ушланди
Жамият | 07:01
-
Суперлига. «Пахтакор» «Навбаҳор»ни мағлуб этди, «Динамо»—«Насаф» ўйини дуранг билан якунланди
Спорт | 23:58 / 06.07.2025
Мавзуга оид

00:50 / 22.06.2025
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди

12:39 / 11.06.2025
Telegram ФСБ билан алоқа ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди

17:30 / 04.06.2025
Расмларни HD форматда юбориш, аудио хабарларни кесиш ва каналлар билан мулоқот – Telegram’да янгиланишлар

19:19 / 28.05.2025