Жамият | 19:51 / 13.03.2024
20763
2 дақиқада ўқилади

Карманадаги уйда юзага келган ҳолатга базалт қопламаси сувга бўкиши сабаб бўлган

Шу куннинг ўзида сифатсиз ҳолга келган фасад қисмини қайта тиклаш ишлари олиб борилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Навоий вилояти Кармана туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг сувоғи кўчиб тушгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди.

Постда келтирилган объект Навоий вилояти Кармана тумани «Янги Ўзбекистон» массиви ҳудудида «ALISHER QURUVCHI SERVIS» корхонаси томонидан қурилган бўлиб, объект 2023 йилнинг 12 майида фойдаланишга қабул қилинган.

Ҳолат юзасидан Навоий вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси масъуллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар аниқланган:

  • пудратчи ташкилот – «ALISHER QURUVCHI SERVIS» ХК томонидан лойиҳа талабларида кўрсатилган энергия тежовчи параметрларни ҳисобга олган ҳолда турар жой объектининг ташқи деворларига ҳарорат сақловчи базалт қопламаси монтаж қилинган. Қоплама устки қисмидан қурилиш тўри билан асосга маҳкамланиб, сувоқлаш ва пардозлаш ишлари бажарилган; 
  • кучли ёғингарчилик даврида бино ён томони, яъни 5- ва 4-қават оралиғида базалт қопламаси орасига ёмғир сувлари доимий кириб туриши натижасида қоплама кўп миқдорда сув массасига тўйинган. Натижада базалт оғирлиги ошиб кетиб, яхлит асосга маҳкамланган қурилиш тўри билан бирга базалт плиталар ажралиб тушган.

«Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида пудрат ташкилоти томонидан сифатсиз ҳолга келган фасад қисмини қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!