Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан янги лавозим – туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозими жорий этилди. У ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан зўравонлик содир этган шахсга нисбатан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотларининг масъул раҳбарларига хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари юзасидан, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқараётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан мажбурий тақдимномалар киритади.
Ҳужжатга "Психокоррекция" тушунчаси – зўравонликка мойил шахсларнинг шахсий камчиликларини бартараф этиш ва хулқ-атворини жамият талабларига мослаштиришга қаратилган психологик ва педагогик таъсир кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи киритилди.
Ҳимоя ордерларини беришда эндиликда ваколатли органлар ва ташкилотлар, шу жумладан маҳаллий ҳокимиятлар, таълим ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, психологлар ва жамоатчилик тузилмалари томонидан бир ойгача бўлган муддатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар – тузатиш дастуридан ўтгани мажбурий тартибда кўрсатилади.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Хорватияда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 11:22
-
🔴LIVE: АҚШ Ҳамасдан “аразлади”, Сурияда сайлов белгиланди | “Геосиёсат”
Жаҳон | 11:10
-
Трамп Эрон ядровий объектларини яна «яксон этиш» билан таҳдид қилди
Жаҳон | 10:42
Мавзуга оид

11:04 / 28.07.2025
Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси назорати кучайтирилади

13:55 / 24.07.2025
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади

10:28 / 23.07.2025
Андижонда аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган дўкон эгаси ушланди

15:35 / 17.07.2025