Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Сўнгги йилларда бутун Ўзбекистон ҳудуди қурилиш майдонига айланди, десак, муболаға бўлмайди. Айниқса янги кўп қаватли уйлар қурилиши кўпайган. Уларнинг аксари аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилаётган бўлса, фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг пулини олишни мақсад қилганлар ҳам йўқ эмас. Kun.uz янги квартира сотиб олишда қандай жиҳатларга эътиборли бўлиш кераклиги ҳақида тавсиялари билан ўртоқлашади.

Ўзбекистонда янги уй ёки хонадон сотиб олаётганда фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун қуйидаги муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарур:
- янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг сотувчиси хўжалик юритувчи субъект сифатида давлат рўйхатидан ўтганми ва айни дамда мавжудми (тугатилмаганми)?
- қурилиш ишлари амалга оширилаётган ер участкасини ажратиш тўғрисида тегишли ҳокимликнинг қарори мавжудми?
- қурувчи фирма бозорда ўз ўрнига эгами?
- қурилиш лойиҳаси экспертизадан ўтказилганми? Қурилиш ишлари мазкур лойиҳа ва экспертиза хулосаси асосида амалга оширилмоқдами?
Шунингдек, истеъмолчилар шартноманинг турига эътибор бериши керак. Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида қуйидаги шартномалардан бири имзоланиши мумкин:
- инвестиция шартномаси;
- улушли қурилиш шартномаси;
- ипотека шартномаси;
- уй жой олди-сотди шартномаси.
Шунингдек, сотиб олмоқчи бўлган уй-жойингиз ҳақиқатан ҳам дахлсиз ерда қурилганми-йўқми, ҳуқуқий асос мавжудми, яқин келажакда бузилиши режалаштирилган ҳудудга тааллуқлими-йўқми, сизга сотаётган шахс шундай ваколатга эгами, фирибгарлик аломатлари мавжуд эмасми, аввал ҳам ушбу шахсдан харид қилганлар мавжуд бўлса, уларнинг тақдири қандай кечди каби очиқ саволларга жавоб олиш керак.
Шартноманинг қайси бандларига алоҳида эътибор бериш лозим?
Харидор учун [қизиқишига қараб] шартноманинг ҳар хил жиҳатлари аҳамиятли бўлиши мумкин. Кимдир фақат нархига, кимдир муддатига қарайди. Умумий қоида шундайки, шартноманинг барча жиҳатларига қараб чиқиш керак. Бу билан харидор эртага қайсидир масалада низо юзага келишининг олдини олади.
Шартноманинг муҳим шартлари сифатида квартиранинг неча кв.м экани, қайси қаватда жойлашгани, ҳар бир кв.м учун қанчадан ҳақ тўлаётгани, қурилиш қачон тугаши, қурилиш тугаганидан кейин мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш муддати кабиларни кўрсатиш мумкин.
Шартноманинг яна бир муҳим жиҳати – тарафлар жавобгарлиги масаласи. Қурувчи фирманинг жавобгарлиги қайсидир даражада ва харидорнинг жавобгарлиги қайсидир даражада бўлади. Бу келгусида низо келиб чиқадиган бўлса, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24
-
Фронтдаги вазият: Покровск штурм қилинмоқда, Россия бутун Донбассни эгалламоқчи
Жаҳон | 22:07
-
Сенат хориждан қайтганларни ОИВ мажбурий текширувидан ўтказиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон | 21:29
-
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?
Жаҳон | 20:49
Мавзуга оид

10:57 / 28.07.2025
Қибрайда фуқаронинг 37 бош қора молини қўлга киритган шахслар аниқланди

17:49 / 26.07.2025
Беларус киберфирибгарлари пулларнинг бир қисмини Ўзбекистонга юборгани маълум бўлди

22:48 / 25.07.2025
«Bilol's motors» автосалони раҳбари устидан суд бошланди

15:33 / 23.07.2025