Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
Кармана туманидаги 15-мактаб ўқувчиси фарзанд кўрди. Ушбу мактабда ўтган йили ҳам эрта туғуруқ ҳолати кузатилган. Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда.
Кармана туманида мактаб ўқувчиси она бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Унга кўра, тумандаги 15-умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийдиган ўқувчи фарзандли бўлган. Буни Kun.uz’га Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Сарвар Очилов ҳам тасдиқлади.
Сарвар Очиловга кўра, ҳозирда ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Мактаб директори Юлдуз Ўроқованинг ишда қолиш-қолмаслик масаласи кўриб чиқилади.
Kun.uz манбасининг қўшимча қилишича, мактаб директори топшириғига асосан она бўлган ўқувчи гарчи мактабга келмаса-да, унга айрим фанлардан баҳо қўйиб борилган.
Ушбу мактабда ўтган йили ҳам эрта туғуруқ ҳолати кузатилган. Ўшанда мактабнинг 10-синф ўқувчиси она бўлган. Ҳозирда бу ўқувчи 11-синфда таҳсил олмоқда.
Олдинроқ Хоразмда 7-синф қизи фарзанд кўргани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:23 / 25.07.2025
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди

21:17 / 03.07.2025
Навоийда вояга етмаган қизлар иштирокида жанжал содир бўлди

14:13 / 02.07.2025
Энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади

00:00 / 10.06.2025