Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой: Россияга қарши санкциялар Хитой ва ЕИ муносабатларига зарба берди
Хитой Савдо вазирлиги Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари Пекин ва Брюссел муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди. Пекин Хитой-Европа Иттифоқи 25-саммитига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Huang Jingwen/Xinhua/IMAGO
Хитой Савдо вазирлиги Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари Пекин ва Брюссел муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилди. Гап 18 июл куни Россиянинг Украинага қарши давом этаётган тажовузи муносабати билан Европа Иттифоқида қабул қилинган Москвага қарши чеклов чораларининг 18-пакети ҳақида кетмоқда.
«Европа Иттифоқининг ҳаракатлари Хитой ва ЕИ раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларга зид келади ҳамда Хитой ва ЕИ ўртасидаги савдо муносабатлари ва молиявий ҳамкорликка жиддий салбий таъсир кўрсатади», — деди вазирлик вакили Пекинда журналистларга.
Брюссел томонидан киритилган чекловлар Россиянинг «соядаги» флоти 105 танкерига таъсир қилди. Россия нефтининг нархи бир баррел учун 47,6 долларгача пасайтирилди. Хитойнинг иккита банки – Heihe Rural Commercial Bank ва Heilongjiang Suifenhe Rural Commercial Bank ҳам санкциялар рўйхатига киритилган. Европа Иттифоқи маълумотларига кўра, ушбу молия институтлари криптовалюта операциялари билан шуғулланган, бу эса Москвага қарши санкциялар самарадорлигига путур етказган.
Пакет Россия ҳарбий-саноат комплексига тўғридан тўғри ёки билвосита ёрдам кўрсатувчи ёки санкциялардан қочишда иштирок этувчилар рўйхатига 26 та ташкилотни қўшди. Улардан еттитаси Хитой ва Ҳонгконгда жойлашган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:40 / 27.07.2025
Шаолин ибодатхонаси бош роҳиби қасамёдни бузиш ва талон-торожда гумонланмоқда

21:49 / 27.07.2025
АҚШ Хитой билан савдо битими тузишга жуда яқин - Трамп

20:30 / 27.07.2025
Макрон Россияга нисбатан босимни кучайтиришга ваъда берди

18:30 / 27.07.2025