Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Доналд Трамп ушбу қарорни Муҳаммад бин Салом ва Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилганидан кейин қабул қилган.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп Башар Асад режими қулагани боис Суриядан санкцияларни олиб ташлашни режалаштираётганини эълон қилди.
«Сурияга буюклик сари яна бир имкон бериш учун уларга нисбатан санкцияларни бекор қилишни буюраман», — дейди Трамп Саудия Арабистонидаги инвестиция форуми доирасида.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, у бу қарорни Суриядаги вазиятни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан муҳокама қилганидан кейин қабул қилган.
Башар Асад режими 2024 йил декабрда ағдарилди. Сурия собиқ президенти Россияга қочиб, у ердан бошпана олди. Асад ағдарилганидан кейин Суриянинг ўтиш даври президенти этиб Аҳмад аш-Шаръа эълон қилинди.
Доналд Трампнинг Яқин Шарққа сафари — бу унинг АҚШ президентлиги лавозимига қайтганидан бери амалга оширган биринчи йирик расмий хориж сафари ҳисобланади. Axios маълумотларига кўра, ташриф давомида Трамп Аҳмад аш-Шаръа билан ҳам учрашишни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

14:40
“IELTS’дан 9 балл, SAT’дан 1600 балл” — Жонс Ҳопкинсдан 380 минг долларлик грант ютган Бобуржон Бахтиёров ҳикояси

22:29 / 28.06.2025
Детройтда вертолётдан пул сочилди

17:35 / 28.06.2025
Трамп Эрон олий раҳбарини «шармандали ўлимдан» қутқарганини айтди

15:19 / 28.06.2025