Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчиси Россия билан Пушкин сатрларини ёзиб хайрлашди
2023 йил январидан бери Россияда ишлаб келган Линн Трейси Пушкиннинг Чаадаевга мурожаатидан ватанпарварлик руҳидаги сатрларни келтирди. У ҳамкасбларини рус халқи билан муносабатлар ва алоқаларни яхшилаш устида ишлашни давом эттиришга чақирди.

Фото: Vladimir Astapkovich/SNA/IMAGO
2023 йил январидан ўз лавозимида ишлаб келган АҚШнинг Россиядаги элчиси Линн Трейси дипломатик миссиясини якунлаб, Москвани тарк этмоқда. Бу ҳақда 27 июн, жума куни АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ўзининг Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
Постда қайд этилишича, Трейсининг ҳиссаси «доимий дипломатия, рус маданиятига чуқур ҳурмат ва Америка халқига фидоий хизмат»га асосланган бўлиб, унинг фаолияти «очиқлик, ҳалоллик ва қийин пайтларда ҳам мазмунли мулоқот муҳимлигига ишонч билан ажралиб турди».
Трейсининг ўзи шундай деб ёзган: «Мана шундай оғир дамларда Москвада ўз мамлакатимга вакиллик қилганимдан фахрланаман. Россияни тарк этар эканман, элчихонадаги ҳамкасбларим Россия халқи билан муносабатларимизни яхшилаш ва алоқаларни давом эттириш йўлида ишлашда давом этишини биламан. Ўз ватанини севадиган ва ҳар куни яхши келажак учун меҳнат қиладиган руслар билан учрашишдан илҳом олдим».
У Александр Пушкиннинг «Чаадаевга» шеъридаги ватанпарварлик руҳидаги машҳур сатрларни ҳам келтирди:
- «Озодлик билан ёнаётганда,
- Қалб шараф учун тирик экан,
- Дўстим, Ватанга бағишлайлик
- Қалбимизнинг гўзал шиддати!»
30 йилдан ортиқ тажрибага эга дипломат Линн Трейси 2023 йилнинг январида Жон Салливан ўрнига АҚШнинг Москвадаги элчиси лавозимини эгаллаган. У аввалроқ АҚШнинг Арманистондаги элчиси, 2014 йилдан 2017 йилгача Москвадаги миссия раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017-2018 йилларда Трейси Давлат департаментининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича бюросида Россия масалалари бўйича катта маслаҳатчи бўлган.
2024 йил 29 октябрда, Сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш кунида Трейси бошқа Ғарб дипломатлари билан бирга Москвадаги Соловецкий тошига гул қўйди. 16 феврал куни, Алексей Навалний вафотининг бир йиллиги муносабати билан у россияликларнинг Москвадаги Борисовское қабристонидаги мухолифат етакчиси қабрига гул қўйиш маросимига қўшилди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, у ўз миссиясини тугатгандан сўнг дипломатик хизматдан воз кечиб, оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш ниятида.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Veolia Energy Tashkent иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовларини тўхтатди
Ўзбекистон | 19:07
-
Россияда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Жамият | 19:01
-
Япония билан ҳамкорликда амалга оширилаётган таълим: Тошкент Кимё университети янги босқичда
Жамият | 19:00
-
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади
Ўзбекистон | 18:33
Мавзуга оид

19:01
Россияда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

18:24
Австралия 2014 йилда уриб туширилган MH17 самолёти учун Россиядан товон талаб қилди

18:20
Рубио Лавров билан Украинадаги урушга барҳам бериш бўйича «йўл харитасини» муҳокама қилди

16:48