Мерц Путинни 12 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатишга чақирди
Москванинг ўт очишни тўхтатиш режимига розилиги «ҳақиқий музокараларни амалга оширишнинг ягона йўли», деди Германия канцлери.

Фото: Kay Nietfeld/dpa/picture alliance
Германия канцлери Фридрих Мерц 11 май, якшанба куни Россия президенти Владимир Путинни 12 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга чақирди. «Агар Россия томони ҳозирда музокараларга тайёрлигини билдираётган бўлса, бу яхши белги. Бироқ, бу етарли эмаслиги аниқ», — деди Мерц.
Германия канцлерининг сўзларига кўра, Москванинг ўт очишни тўхтатишга розилиги «ҳақиқий музокаралар ўтказишнинг ягона йўли»дир. «Аввал қуроллар жим бўлиши керак, кейин музокаралар бошланиши мумкин», деди Мерц. У, шунингдек, Киев 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирганини таъкидлади.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам худди шундай баёнот билан чиққан эди. У украиналиклар бомбардимон қилинишда давом этар экан, музокара олиб борилишини қабул қилиб бўлмас деб атади.
Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин Украинага «можаронинг асл сабабларини бартараф этиш ва тарихий истиқболга эга узоқ муддатли, мустаҳкам тинчлик ўрнатиш учун» 15 май куни Истанбулда урушни тугатиш бўйича олдиндан ҳеч қандай шартларсиз тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди. Шу тариқа у Украина ва Европанинг тўртта давлатининг 12 майдан бошлаб 30 кунлик оташкесим ҳақидаги таклифига тўғридан тўғри изоҳ бермаган бўлса-да, жавоб қайтарди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Ҳўрмуз бўғози ёпилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон | 08:26
-
Исроил армияси гуманитар ёрдамга навбатда турганларга яна ҳужум қилди
Жаҳон | 08:23
-
АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбаларидан кейин АЭХА фавқулодда йиғилиш ўтказди
Жаҳон | 08:13
-
Кремл: ядро қуролини тарқатмаслик режимига жуда катта зарба берилди
Жаҳон | 07:45
Мавзуга оид

13:40 / 23.06.2025
Тошкентда Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди

09:30 / 21.06.2025
Бундесвер стратегиясида Россия «экзистенциал хавф» деб аталди

14:16 / 19.06.2025
Германия ТИВ раҳбари Эрон билан уруш кенгайиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

12:56 / 18.06.2025