Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди
Германиянинг Deutsche Allgemeine Zeitung газетасида Тошкентда Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро комиссиясининг 15-мажлиси бўлиб ўтганига бағишланган мақола эълон қилинди.

Фото: "Дунё" АА
"Федерал ҳукуматнинг этник немислар ва миллий озчиликлар бўйича комиссари доктор Бернд Фабрициус ва Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариев ҳамраислигида бўлиб ўтган мажлисда 4000 дан ортиқ немисларни қўллаб-қувватлаш дастури ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди", – деб ёзилган мақола аввалида.
Нашрда маълум қилинишича, германиялик ва ўзбекистонлик иштирокчиларнинг вакиллик таркиби икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича қизғин фикр алмашиш имконини берди.
Немис газетаси бугунги кунда Ўзбекистондаги 980 та мактабда 3000 дан ортиқ ўқитувчи немис тилидан дарс бераётгани хабар қилган. "Бу нафақат этник немислар орасида, балки республика аҳолиси орасида немис тилига катта қизиқиш борлигини яна бир бор кўрсатади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳукумати барча этник гуруҳларга катта ҳурмат билан муносабатда бўлиб, миллатлараро ва динлараро бағрикенгликни юксак даражада намоён этмоқда", – дея урғуланган материалда.
Таъкидланишича, йиғилишда Ўзбекистон немислари маданият маркази раиси Елена Миронова мажлисдаги нутқида, марказнинг 30 йиллик тарихида ҳеч қачон бунчалик кўп ранг-баранг, энг аввало, оммабоп лойиҳалар бўлмаганини билдирди.
Мақола якунида "Ҳукумат комиссияси мажлиси якунлари бўйича Ўзбекистонда истиқомат қилаётган немисларнинг этник-маданий ўзига хослигини янада тарғиб қилиш ва ривожлантириш бўйича умумий ёндашувлар ишлаб чиқилган коммюникенинг тантанали имзоланиши бўлиб ўтди", – деб ёзилган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳилола Умарова ПА раҳбарига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон | 17:13
-
Фақат ойликка яшаб, бой бўлиш мумкинми? Асосий қадам – бюджет юритиш
Жамият | 17:02
-
Афғонистон халқаро миқёсда тан олиниши учун барча шартларни бажарганини эълон қилди
Жаҳон | 16:42
-
Камеруннинг 92 ёшли президенти яна бир муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди
Жаҳон | 16:18
Мавзуга оид

15:52
Мерц: АҚШ божлари Германия экспортига қаттиқ таъсир қилади

15:30
Германиялик эр-хотин Калининград яқинида сувости кемасини кўрганини хабар қилди

13:55
Писториус: Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бермайди

14:07 / 12.07.2025