Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбаларидан кейин АЭХА фавқулодда йиғилиш ўтказди
Агентлик раҳбари катта эскалация хавфи ҳақида огоҳлантирди ва можарога зудлик билан барҳам беришга чақирди.

Фото: Anadolu Agency
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бошқарувчилар кенгаши Исроил ва АҚШнинг Эрон ядровий майдонларига қилган ҳужумларидан сўнг фавқулодда йиғилиш ўтказди. Йиғилишда агентлик раҳбари Рафаэл Мариано Гросси дипломатия йўли ҳали ҳам очиқ экани, бироқ акси юз берса дунё тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ҳалокатга учраши хавфи борлигини айтди.
Гроссининг хабар беришича, 13 июн куни у Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчидан мактуб олган, унда у ядровий асбоб-ускуналар ва материалларни ҳимоя қилиш бўйича «махсус чора-тадбирлар кўрилгани» ҳақида хабар берган. Бунга жавобан АЭХА Теҳронга ядровий моддаларнинг ҳар қандай ҳаракати агентлик билан келишувлар доирасида декларация қилиниши кераклигини эслатди.
Гроссининг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш АЭХА инспекторларини ядровий мажмуаларга киритиш учун зарур. Унинг таъкидлашича, Теҳрон халқаро мажбуриятларга риоя қилган ҳолда ҳар қандай ҳимоя чораларини кўриш ҳуқуқига эга.
Фордо иншоотининг ерости қисмига зарбаларни изоҳлар экан, Гросси агентлик вайронагарчилик кўлами ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигини таъкидлади. Бироқ, ишлатиладиган портловчи қурилмалар ва центрифугаларнинг тебранишларга сезгирлиги ҳисобга олинса, жиддий зарар кутилиши мумкин.
Шу билан бирга, Эрон томони АЭХАга ҳар учала объектда ҳам радиация фонининг ўсиши қайд этилмагани ҳақида маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, бошқа объектларда ҳали ўзгаришлар кузатилмаган.
Гросси Эрон ҳукуматига АЭХА инспекторлари хавфсизлигини таъминлаш чоралари учун миннатдорчилик билдириб, вазият кескинлашган бир пайтда ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
UzAuto Motors'нинг соф фойдаси кескин камайди. Нега?
Ўзбекистон | 12:45
-
Жиззахда қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 40 фоизида экин экилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон | 12:36
-
Ўзбекистон БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кенгашига сайланди
Ўзбекистон | 12:34
-
Нетаняҳу Трамп номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сурди
Жаҳон | 11:47
Мавзуга оид

11:31
Трамп Украинага мудофаа учун қўшимча қурол юборишга ваъда берди

09:05
АҚШ савдо урушининг янги босқичи: Трамп Япония, Корея ва Қозоғистонга 25% бож солди

08:03
Теҳронда АҚШ манфаатларини ифодаловчи Швейцария дипмиссияси қайта очилди

23:21 / 07.07.2025