Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
Хусусан, компания логотипидаги «табассум» ранги ўзгарди. Ребрендинг Koto халқаро студияси ва Amazon жамоаси билан биргаликда амалга оширилган.

Amazon компанияси ўз логотипининг янгиланган дизайнини тақдим этди — бу сўнгги 20 йил ичидаги биринчи сезиларли даражадаги ўзгариш ҳисобланади, деб ёзмоқда Dezeen портал.
Қайд этилишича, ребрендинг Koto халқаро студияси ва Amazon жамоаси билан биргаликда амалга оширилган. Унинг мақсади — корпоратив услубнинг визуал ифодасини кучайтириш ҳамда уни электрон тижорат гиганти таркибидаги 50 дан ортиқ суббрендга мослаштириш бўлган.
Марказий элемент сифатида барчага таниш «табассум» сақланиб қолган бўлиб, у мижозларга йўналтирилганлик рамзи ҳисобланади. Бироқ энди асосий визуал урғу айнан шу элементга қаратилган — олдинги версияда диққат марказидан стрелка ўрин олганди. Koto студияси вакилларининг сўзларига кўра, бу ёндашув Amazonʼнинг мижозларга қувонч улашиш ва уларнинг кундалик ҳаётини соддалаштиришга бўлган интилишини ифодалайди.
Визуал ребрендинг доирасида янги корпоратив шрифт — Amazon Logo Sans ҳам тақдим этилган. У Amazon Smile, Amazon Cash, Amazon Echo ва Amazon Jobs каби йўналишларни белгилашда ишлатилади. Бундан ташқари, илгари Kindle бренди билан боғланган Ember шрифтига ҳам ўзгартиришлар киритилган.
Типографик янгиланишлардан ташқари, Amazon бутун бренд услубида янада ёрқин ва ифодали ранглар жорий этган ҳамда иконографияни ягона шаклга келтирган. Айниқса, Prime, Amazon Grocery, Alexa ва Amazon One Medical хизматларига алоҳида эътибор қаратилган.
Компаниядагиларнинг таъкидланишича, янги дизайн Amazonʼнинг ривожланиш ва келажакдаги мақсадларини ифодалайди, шу билан бирга, у олдингидек кўпчилик танийдиган кўринишини сақлаб қолган. Бу янгиланиш компания томонидан яқин орада тақдим этилиши режалаштирилган янги хизматлар ва яхшиланишлар арафасида амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда ёзувчилар Microsoft компаниясини судга берди
Жаҳон | 17:24
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
Мавзуга оид

19:44 / 22.06.2025
Amazon сунъий интеллект сабаб ишчи кучини қисқартиради

20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди

13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди

07:50 / 29.04.2025